26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодиётда ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда

Туркистон вилояти туман ва шаҳарларнинг 2024 йилнинг биринчи чорагидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бўйича рейтинги эълон қилинди. Шу билан бирга, турли йўналишлар бўйича кўрсаткичлар аниқланиб, натижалар ҳақида маълумот берилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бу борадаги ишларни кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Вилоят иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси раҳбари Қанат Қайипбекнинг таъкидлашича, 2024 йил январь-март ойлари якунлари бўйича минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий йўналишларида ижобий жўшқинлик сақланиб қолган. Умумий рейтингда 37 кўрсаткичга эришиш режаланган. Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 226,1 млрд. тенге миқдорида режаланган, амалда бу рақам 274,3 млрд. тенгени ташкил этди. Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 103,3 млрд. тенгега етказиш кўзда тутилган бўлса, амалда 122,5 млрд. тенге маҳсулот ишлаб чиқарилиб, аниқ ҳажм индекси 114,8 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ҳажмини 122, 5 млрд. тенгега етказиш жоиз бўлса, аниқ ҳажм индекси 128,8 млрд. тенгени ташкил этиб, режа ортиғи билан бажарилган. Асосий капиталга йўналтирилган сармоянинг 1-чорагидаги режаси 105,5 млрд. тенге бўлиб, 132,3 млрд. тенге жалб этилиб, бу режа ҳам ортиғи билан уддаланди.

Умумий рейтингни баҳолаш натижасида Саврон, Кентов, Сайрам туманлари ҳамда Туркистон ҳокимликлари етакчилик қилмоқда.

2024-04-25, 22:36 222
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.