26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент миннатдорчилик билдирди

ҚР Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев ва қардош Ўзбекистон халқига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида содир бўлган сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Суҳбатда томонлар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларининг муҳим масалалари, халқ хўжалигининг барча соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари ташқи сиёсат ва етакчи халқаро ташкилотлар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этишди.

Суҳбат амалий фикр алмашиш, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.               

Аkorda.kz, 2024-04-24, 22:45 230
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.