26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асилжан Есенгелди – кумуш соврин соҳиби

Албания давлатининг Тирана шаҳрида эркин курашдан U23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтган жаҳон чемпионати якунланди. Беллашувда 61 кг. вазн тоифасида Қозоғистон миллий таркибининг истеъдодли полвони, вилоят спортчиси Асилжан Есенгелди кумуш совринга эга бўлди.

Совриндорни Туркистон халқаро аэропортидан спорт мухлислари, қариндош-уруғлари ва мураббийлари қучоқ очиб кутиб олишди. Вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов спортчи билан учрашиб, эҳтиром кўрсатди. Унда девон раҳбари спортчини табриклаб, Париж олимпиадаси йўлланмаси учун ўтадиган нуфузли мусобақаларда муваффақият тилади.

Девон раҳбари ҳомийлар номидан 1 млн. тенге мукофот сертификатини топширди.

Таъкидлаш жоизки, иқтидорли полвон Асилжан Есенгелди Келес туманида туғилган. У вилоятнинг Шинбўлат Райханов бошқарадиган олий спорт мактаби шогирди. Спортчини жаҳон мусобақасига тайёрлашда эркин курашдан мураббийлари Ерлан Сатимбеков, Мақсат Бекбаев ва Роллан Кешубаевнинг ҳиссаси улкан.

2023-10-31, 02:43 2430
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.