26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғолиблар тақдирланди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган ёзги Пара олимпия ўйинларида Қозоғистондан 131 нафар спортчи спортнинг 14 тури бўйича куч синашди. Нуфузли мусобақада юрт шарафини ҳимоя қилган Туркистон вилояти спортчилари юртимизга соврин билан қайтишди. Уларни Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди қабул қилиб, эҳтиром кўрсатди. Ғолиблар билан суҳбатлашиб, миннатдорчилик билдирди.

Жумладан, Қозоғистон Республикасининг каратэ бўйича хизмат кўрсатган мураббийи Нурмахан Мелдеханов Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг “Хизмат кўрсатган спорт ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди. “Сауран” ногиронлар мактаби директори Абай Қазиев Туризм ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Ольга Ковалева, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Қозоғистон Республикаси мураббийи Еркебулан Кенесов ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Боксдан ҚРда хизмат кўрсатган мураббий Миразағали Айтжанов, параканоэда эшкак эшиш бўйича ҚРнинг олий тоифали мураббийи Геннадий Иванов вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Осиё ва Осиё параўйинларида иштирок этган спортчилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-04, 03:18 2135
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.