26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Turkestan-arena'' фаолияти билан танишди

Туркистон вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов раҳбарлигидаги бир гуруҳ депупатлар “Turkestan-Arena” ўйингоҳи фаолияти билан танишди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қ. Жўлдиқараев ҳамда мазкур муассаса директори Б. Нурманов спорт соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида баён қилди.

Халқ ноиблари ўйингоҳнинг асосий қисми 7000 ўринга мўлжалланган футбол майдони, шунингдек, гимнастика, акробатика, бокс, оғир атлетика ҳамда йогага мўлжалланган залларни кўздан кечириб, соҳа ходимлари билан фикр алмашди. 

Ўз навбатида, муассаса директори Б. Нурманов депутатларга футбол майдонининг дренаж тизимини созлаш ҳамда майдонни иситиш тизимини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Шунингдек, Б. Нурманов UEFA талабига кўра, 12 000 томошабинга мўлжалланган футбол майдонларидагина халқаро футбол ўйинларини ўтказишга рухсат берилганини айтиб, “Turkestan-Arena”нинг ўнг ва чап томондаридаги очиқ жойларга 5000 томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар қўшиш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, муассаса раҳбари спортчи болаларни мусобақаларга тайёрланиш ҳамда спорт залларида ўсмирлар спортнинг бир неча турлари билан шуғулланиши учун “спорт инструктори” штатларини “мураббий” штатига алмаштиришга ёрдам беришни илтимос қилди.

Депутатлар замонавий жиҳозланган ўйингоҳга юксак баҳо бериб, келгусида минтақа минтақа спорти тимсолига айланадиган муассасанинг равнақига ҳисса қўшишга ва уни имкон қадар қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини маълум қилишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-01-13, 03:50 1339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.