26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсадли махсус гуруҳ

Сайрам тумани ҳокими А. Сабитовнинг топшириғига кўра, тумандаги барча мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ва коллеж талабалари ўртасида махсус учрашувлар ўтказиш учун 8та ишчи гуруҳи тузилди.  Уларнинг вакиллари жадвал асосида ёшлар билан учрашувлар уюштиришмоқда.

Мақсад – таълим-тарбияга боғлиқ тушунтириш ишларини юритиш, давлат дастурларини тарғиб этиш, ёшларни зарарли иллатлардан асраш, ватанпарварлик туйғуларини сингдириш эди.

Шунингдек, ёшларни қадриятларимизни асраб-авайлаш, урф-одатларимизни эъзозлашга ҳамда миллий қадриятлар ва тарихимизни мукаммал ўрганишга даъват қилиш ҳам кўзланган.

Гуруҳ таркибига тумандаги зиёлилар, жамоат фаоллари, туман маслаҳати депутатлари, фаол ёшлар, қишлоқнинг таниқли фуқаролари, туман “Ёшлар имконият маркази” ходимлари жалб қилинган. Ишчи гуруҳ вакиллари иштирокидаги учрашувлар келгусида ҳам давом этади.

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-16, 02:10 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.