26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Райимжон Қўчқоров – раис!

Аввал хабар қилинганидек, вилоят марказидаги барча жамоат ташкилотлари тасарруфига берилган “Ынтымақ” уйида Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси бошқарувининг ҳисобот ва янги раис сайлашга бағишланган анжумани ўтди. 

“Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси саҳифаларида Баҳодир Ирисметов олти йил давомида бошқарган ташкилотнинг фаолияти батафсил ёритилганлиги боис шаҳардаги барча кичик туманлардан ташриф буюрган 43 нафар делегат томонидан бир овоздан қониқарли баҳо берилди. Анжуманни ўтказиш ташкилий қўмитаси раиси Замир Муҳаммаджонов бошқарган тадбирнинг ўзига хос ибратли аҳамияти – унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мекенхан Қирқбаев, вилоят, шаҳар оқсоқоллар кенгаши раислари Жарилқасин Азиретбергенов, Абдихан Абдиқадиров, вилоят жамоат кенгаши аъзоси Зуппархон Чолдонов, шаҳар бош имоми Мухаметжан Ергешбайули сўзга чиқиб, давлатимизнинг тинчлик-тотувлик сиёсатига ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб, Баҳодир Ирисметовга самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдиришди. Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси бошқаруви анъанага кўра, раисликка ягона номзодни тавсия этади. Оқсоқоллар кенгаши раиси Тўлқин Саидмуродовнинг таклифини барча делегатлар бир овоздан қўллаб-қувватлаб, овоз беришди. Яъни, “Үлес” хайрия жамғармаси раиси ҳамда кўплаб жамоат ташкилотлари аъзоси сифатида самарали фаолият юритаётган Отатурк номли мактабнинг олий тоифали ўқитувчиси, ҚР Президентлари мукофотлари совриндори Райимжон Қўчқоров Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси этиб сайланди. Анжуманда Туркистон ва Кентов шаҳар маслаҳатлари депутатлари Дониёр Аюпов, Бекзод Ҳабибов ҳамда Югнак қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Иброҳим Отажоновлар фахрий меҳмон сифатида иштирок этишди.

Ш. МАДАЛИЕВ. Тасвирларда: тадбирдан лавҳалар, 2024-03-20, 20:38 488
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.