26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обод юртнинг эли хуррамдир

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан мамлакатимизда «Тоза Қозоғистон» экологик акцияси бошланди. 5 ҳафта давом этадиган ушбу тадбирнинг биринчи ҳафтаси «Тоза ўлка» деб номланади. Бу ташаббусни Туркистон вилоятининг табиат жонкуярлари қувонч билан қабул қилиб, ишга фаол киришиб кетди.

Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди «Фаол ҳордиқ» истироҳат боғига кўчат ўтқазиб, барчани «Тоза Қозоғистон» тадбирини қўллаб-қувватлашга чақирди. Вилоят раҳбари экологик тадбирда иштирок этган ёшлар билан мулоқотда бўлди. Ватанпарварликнинг тозаликдан бошланиши, атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади.

– Бугун биз жамият учун муҳим экологик тадбирда учрашдик. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг ташаббуси билан юртимизда «Тоза Қозоғистон» экологик акцияси бошланди. Ушбу ташаббусни вилоятимиздаги табиат жонкуярлари зўр қувонч билан қарши олишди. Вилоятимизда «Тоза ўлка – Туркистон» тадбирини бошлаб юбордик. Шу муносабат билан ўтган ҳафтадан буён туман ва шаҳарларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди. Бу – бир ойлик мавсум эмас. Мақсадимиз – тозаликка риоя қилиш, дарахт, гул экишни ҳаёт тарзига айлантиришдир. Ушбу соҳага масъул идоралар, туман, шаҳар ҳокимлари ва коммунал муассасаларга аниқ кўрсатмалар берилди. Махсус техника ва маблағ ажратилди. Биз «Тоза Қозоғистон» акцияси доирасида Туркистонимизни янада обод қилайлик! Бунга имкониятларимиз етади, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди. Республика акциясининг мақсади – фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш, аҳоли ва ёшларда табиатга меҳр уйғотишдир.

«Табиат – мамлакат бойлиги» деганда, биз табиатга, жумладан, давлат тараққиёти мақсадларига ҳурматни кўзда тутамиз. Атроф-муҳитга ғамхўрлик инсонда ватанпарварлик ҳиссини уйғотади. Шундай экан, кўчаларимиз, қишлоқларимиз, шаҳарларимизни тоза, ариқларимиз, булоқларимизни тиниқ қилиш керак! Биз ушбу йўналишда фаол ҳамкорлик қиламиз, албатта. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, 2021- 2025 йилларда вилоятдаги 800дан зиёд қишлоқни ободонлаштириш учун 4 миллиондан зиёд кўчат экиш режалаштирилган. Ҳозир ишлар авжида. Бу йилнинг ўзида 1 миллиондан зиёд кўчат экилмоқда. Тоғлар ҳам, ўрмонлар ҳам, дарё-кўллар, бепоён даштлар, қишлоқ ва шаҳарлар ҳам бизники! Ушбу бойлигимизнинг қадрига етайлик! Кўчасидаги тозалигига қараб, одамини тасаввур қилиш мумкин. 

Мен вилоятимизнинг барча аҳолисини ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлашга чақираман! Бирлик ва меҳнат орқали Туркистонимизни яшил ва обод минтақага айлантирайлик, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

2024-04-13, 03:19 584
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.