26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фирибгарлар интернет-сўровлар орқали пулларингизни ўғирламоқчи

Ҳаммамизнинг қўлимизда бугунги кунда уяли телефон бор. Унга бир кунда минглаб ахборот, хабарлар келиб туради. Уларнинг қайси бири тўғри, қайсиси нотўғри, буни дарҳол аниқлашнинг имкони йўқ, албатта.
Шунинг учун эҳтиёткорликни йўқотмай, огоҳ бўлинг, интернет тармоқларида фирибгарлик кучайган замонда яшаяпмиз.

Шу кунларда кўпчиликка тарқалган хабарлардан бири. Коронавирус даврида ҚРда янги бир жамғарма очилиб, 2021 йил 17 августдан бошлаб, сизга ёрдам бера бошлайди, дейилади мурожаатда.
Ундаги асосий талаб – оммавий сўровномада иштирок этиш, холос. 1 ёки 2та саволга жавоб бергач, сизга автомат равишда 50 минг тенге ёрдам пули берилади, деган ваъда бор.
Ва шунга ўхшаш хабарларнинг турлари ҳам кўпайиб кетди. Бу йўллар билан фирибгарлар ижтимоий тармоқлар ёрдамида фуқароларга турли мурожаатлар жўнатиб, ишончига кириш ҳамда жавоб беришга ундаш орқали пул ўмаришни кўзлайдилар. У ёки бу мурожаатдан кейин унинг тагида ўнлаб одамларнинг шарҳи берилган. Ҳаммаси 50 минг тенгени бирдек олганини мамнуният билан маълум қилади.
Сайтда ҳар дақиқада мукофот олдим, деган янги шарҳлар ҳам пайдо бўлиб боради. Салбийлари ҳам бор – бу энди ишонч қозониш учун. Баъзи фойдаланувчилар криптовалютада ютуқларни тўлашларини сўрашади.
 Агар эътибор берсангиз, бирортасида аниқ исм-шариф, сурат йўқ, матнлар мазмуни бир ёки икки одам томонидан тайёрлангани шундоққина кўриниб турибди.
Демак, бу оддий фейк – сохта ахборот. Қисқача айтганда, фирибгарлар шу йўл билан одамларни чув туширишмоқда.
Бугунги кунда энг кўп тарқалган сохта хабарлардан бири – гўёки ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан юборилган мурожаат- эълонга мутасаддилардан расмий жавоб берилди.
“50 минг тенге берилади” деган оммавий сўровнома учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган жавоб – бу фирибгарларнинг навбатдаги найранги, ёлғон.
Мессенжер ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу эълонни ўйлаб топган шоввозларнинг мақсади банк ҳисоб рақамлари ҳамда аккаунтларга оид маълумотларга эга бўлиш.
Вазирлик аҳолини эҳтиёткорликка чорлаб, шубҳали хабарларга эътибор қаратмаслик, уларга шахсий маълумотларни ёзмасликни тавсия этади. Зеро, бу фирибгарлик қурбонига айланмасликнинг ягона йўли.
Ёлғон ахборот тарқатиш қонунга хилоф. Бу иш билан махсус органлар шуғулланмоқда.
Н. МАВЛОНОВА.

2021-08-19, 03:39 6617
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.