26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт – дўстлик элчиси

Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида Туркистон шаҳридаги “Ясси” спорт мажмуасида 1 май – Қозоғистон халқининг бирдамлиги куни муносабати билан вилоятдаги этнослар вакиллари ўртасида “Бирлик” спорт мусобақалари ўтди. Дўстлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи спорт мусобақаси Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси, “Ижтимоий тотувлик” ДКК шафелигида ташкил этилди.

Мусобақада жами 11та жамоа иштирок этди. Жумладан, Кентау, Арис шаҳарлари, Сайрам, Тулкибош, Тўлебий, Саврон Жетисай, Мақтаарал, Келес, Сариоғоч туманларидаги турли этнос ёшлари ҳамда “Ёшлар ассамблеяси” РЖБнинг вилоят вакиллиги аъзоларидан иборат жамоалар спортнинг 4 тури, хусусан, кичик-футбол, армрестлинг (қўл кураши), арқон тортиш, оғир атлетика бўйича ўзаро куч синашди.

Спорт тадбирининг очилиш маросимида вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари ўринбосари Нурсултан Сейитжанов, “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева сўзга чиқиб, тинчлик ва тотувлик давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканлиги таъкидлади.

Беллашув якунларига кўра, қўл кураши бўйича Улуғбек Нишонтоев чемпионликни қўлга киритди. Ёқуб Элмаз 2-ўринни, Бобуржон Рустамбеков 3-ўринга сазовор бўлди.

Арқон тортиш мусобақасида «Ассамблея ёшлари» РДКнинг вилоят вакиллиги ғолибликни қўлга киритди. 2-ўринни Жетисай тумани, 3-ўринни Сариоғоч тумани жамоалари эгаллади. Шунингдек, оғир атлетика бўйича Муҳаммадрасул Расулов ғолибликнии қўлга киритди. Абдулло Анорқулов 2-ўринни, Мухторжон Сайдиғаниев 3-ўринни эгаллади.

Кичик футбол мусобақасида эса Тўлебий тумани жамоаси ғолиб бўлди. 2-ўринни Сариоғоч тумани жамоаси, 3-ўринни Келес тумани жамоаси эгаллади.

Мусобақа сўнгида совриндорларга пул мукофотлари ва дипломлар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-04-29, 01:46 156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.