26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қиёси йўқ завод қурилмоқда

Вилоятимизда қурилиш соҳасини ривожлантириш ва уни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, минтақа иқтисодиётини замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва ижтимоий соҳа иншоотларини бунёд этиш ва уларни кенгайтириш ҳамда янгилашга йўналтирилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Тулкибош туманида “Састөбе инновацион мавжмуаси” заводининг қурилиши бошланди. Қиймати 180 миллиард тенге бўлган завод каустик сода, поливинилхлорид, цемент, оҳак ва кальций карбид ишлаб чиқаради. Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров заводнинг қурилиш майдонига ташриф буюриб, сармоядор билан учрашди.

– “Саутс-Ойл” компаниясининг ушбу мажмуаси фойдаланишга топширилгач, Қозоғистондаги энг йирик оҳак ишлаб чиқарувчи корхонага айланади. Бу корхона нафақат ички бозорни сифатли маҳсулот билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятимизни сезиларли даражада ошириш имконини беради, – деди Н. Кўшеров.

2026 йилда ишга тушириладиган корхонада йилига 400 минг тонна оҳак, 200 минг тонна кальций карбид, 100 минг тонна каустик сода, 120 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ) ва 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. 1000га яқин иш ўрни яратилади.

 Лойиҳада экологик тоза, замонавий ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланилади. Ушбу лойиҳа қурилиш, кимё, металлургия каби кўплаб соҳаларга туртки бериши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-04-29, 01:36 171
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.