26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчманчилар ўйини

Туркистон вилоятида 200дан зиёд ёш спортчи очиқ осмон остида анъанавий ўйинлар мусобақасида иштирок этди. Тўлебий туманида  ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган беллашувда 14 ва 29 ёш оралиғидаги ёшлар миллий спортни ошиқ отиш,  от устида камондан ўқ узиш, қозоқча кураш, қўчқор кўтариш, тўғизқумалоқ ва арқон тортиш турларидан омадларини синашди.
Тўлебий тумани «Ёшлар имконият маркази»нинг ташаббуси билан Элбоши Н. А. Назарбаевнинг «Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласини ёшлар орасида тарғиб қилиш, ёшларни қозоқ халқининг миллий ўйинларига қизиқтириш мақсадида Туркистон вилоятининг туман, шаҳар ёшлари орасида «Кўчманчилар ўйини» вилоят мусобақаси уюштирилди. Ўтовларда махсус ёзилган дастурхонга бувилар кенгашининг таомномаси қўйилган. Меҳмонларга қозоқ халқининг миллий таомлари тортилиб, уни тайёрлаш усуллари тушунтирилди.
Қизғин  мусобақаларда жамоавий ҳисобда омад кулиб боққан, 500 минг тенге пул мукофотга эга бўлган Тўлебий туманига Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов медаль, кубок топширди. Спортнинг алоҳида турлари бўйича ғолиб бўлганларни Қазиғурт тумани ҳокими Арман Абдуллаев, Ўрдабоши тумани ҳокими Бағлан Батиршаев, Тўлебий тумани ҳокими Тўлеген Телғараевлар табриклаб, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширишди. Келгусида «Кўчманчилар ўйини» анъанавий турда ўтказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-21, 02:36 144
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.