26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саутбек Абдрахманов – 70 ёшда!

Туркистон шаҳридаги “Farab” кутубхонасида давлат арбоби, журналист Саутбек Абдрахмановнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган адабий кеча ўтди.

Тадбирни “Алаш” адабий мукофоти лауреати Мархабат Байғут олиб бориб, С. Абдрахмановнинг ҳаёти, фаолияти ва ижодига тўхталди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев тадбирда махсус қатнашиб, адибни табаррук ёши  билан қутлади.

– Жорий йилда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигига 30 йил тўлмоқда. Элбоши минтақамизни Туркистон вилояти деб, унинг маркази сифатида тарихий Туркистонни белгилаши – истиқлол меваси.  Қадимий шаҳарни тиклаб, туркий оламнинг маънавий пойтахтига айлантириш режаси амалга ошди. Мамлакатимиз журналистика соҳасининг фахрийси, шунингдек, мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшган шахс сифатида Сизнинг қутлуғ ёшингизнинг ушбу тарихий саналар билан ҳамоҳанг келиши, албатта, қувонарли ҳол. Тантананинг Туркистонда бошланиши бежиз эмас. Ўз ишининг моҳир устасига айланиб, ёш авлоднинг шаклланишига ижодкор, давлат арбоби сифатида муносиб хизматингизни сингдирдингиз, – дея, минтақа раҳбари юбилярга иззат-икром кўрсатди.

Адабий кечада Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати Алимжан Қуртаев, Парламент Мажлиси депутати Мухтар Ерман, ҚР Ёзувчилар уюшмаси раиси Улиқбек Есдаулет, ёзувчи Алибек Асқаровлар табрик сўзи айтиб, Саутбек Абдрахмановнинг журналистика, адабиёт, сиёсат, маънавият соҳаларига қўшган ҳиссасини юксак баҳоладилар.

Асима Айтуарова, Абзал Мўлдабеков, Айнур Абилдаева, Азамат Қалибаев сингари хонандалар қўшиқлар куйласа, Муқағали Кенжетайулининг юбилярга қутловини Руслан Ақимбеков ижро этди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-11, 09:49 103
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.