26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Давлат чегараси'' китоби чоп этилди

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Миллий хавфсизлик қўмитаси “Давлат чегараси” китобини нашрдан чиқарди. Рисола ўзининг фидокорона хизматлари билан давлат чегарасини қўриқлашга муносиб ҳисса қўшган аскарларга бағишланган.

“Давлат чегараси” китобидан ўрин олган ҳикоялар ва очеркларда  мустақил Қозоғистон Чегара хизмати шонли солномасининг айрим кўринишлари акс этган, холос. Аммо улар чегара ҳаётини турли босқичларда кузатиш имконини беради. Китобни қўлга олиб, саҳифаларини варақлаган киши, ўз қаҳрамонлари билан бирга  юргандек, пиёда, отда, қуролли, ит билан, тоғ ошиб, сув кечиб, денгиз тўлқинига қарши сузгандек таассуротга эга бўлади. Кенг миқёсда гиёҳвандлик воситаларининг, айниқса, айланмасига барҳам бериш, ноқонуний миграцияноқонуний овчиларни таъқиб қилиш ва отишмаларга барҳам  бериш, экстремал ҳодисалар даврида фуқароларга ёрдам кўрсатиш – китобнинг асосини ташкил этди.

Кекса авлод унинг саҳифаларида бир вақтлар ОАВда давр қаҳрамонлари – чегарачиларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонлар билан танишиб, таниш номларни учратади. Бу яхши, эски дўстлар билан учрашув бўлади. Ёш китобхон ўзи тақлид қилмоқчи бўлган дўстлар, янги қаҳрамонлар топади, мардлик, матонат, ҳушёрлик намуналари ҳамиша инсон  хулқини шакллантиришга ёрдам беради.

Бу китоб – жамият ривожига ҳисса қўшадиган ибратли меҳнат маҳсулидир. Айниқса, ёшларга мустақил элимизнинг тинчлиги чегарадан бошланишини ўргатадиган ажойиб ижод намунаси. Чунки чегара – Ватанимизнинг ойнаси. “Давлат чегараси” – нафақат чегарачилар учун,  балки ҳарбий ҳаётдан ташқаридаги одамлар учун ҳам қизиқарли китоб.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-14, 06:59 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.