26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғалабага йўл

«AMANAT» партиясининг замонавийлашув дастури доирасида спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Куни кеча «QAISAR» ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳаси доирасида Туркистон шаҳрида илк бор минтақавий саралаш ўйинлари ўтказилди. Лойиҳанинг мақсади – ёшларда ватанпарварлик ва ахлоқий-руҳий фазилатларни шакллантириш ва такомиллаштириш.
Лойиҳа “Яссы” бошланғич партия ташкилотининг ҳомийлик маблағи ҳисобидан ва вилоят ёш депутатлар корпуси қўллови билан амалга оширилди. «AMANAT» партияси Туркистон вилоят филиали қошидаги ёшлар қаноти раиси Жансерик Жуманнинг таъкидлашича, мусобақада 10-11-синф ўқувчилари иштирок этиб, иккинчи босқич саралашидан ўтишди.
Спорт мусобақаларига 6та тумандаги 11та мактабдан ҳарбийгача тайёргарлик бўйича кучлилар сафидан жой олган ўқувчилар иштирок этишди. Ҳар бир жамоа таркибида 3 нафар ўғил бола ва 2 нафар қиз бола куч синашди. Биринчи босқичда «Түркістан Арена» ўйингоҳида 3000 ва 1000 метрга югуриш мусобақалари ўтказилди, навбатдаги босқич эса «OLIMPIC» марказида уюштирилиб, унда иштирокчилар сув спорти турлари бўйича беллашадилар.
Икки босқич натижаларига кўра, 1-ўринни Кентов шаҳридаги М. Қошғарий номли мактаб, 2-ўринни Сариоғоч туманидаги Ж. Жабаев номидаги 75-сонли мактаб, учинчи ўринни эса Саврон туманидаги А. Югнакий номли мактаб эгаллади.
Минтақавий саралаш босқичи ғолиблари 3-6 май кунлари Алмати шаҳрида ўтадиган республика турнирида Туркистон вилояти шарафини ҳимоя қилади.

«AMANAT» партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2022-04-28, 00:57 170
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.