26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сахийқалб инсонлар кўп бўлсин

Сўзоқ тумани Чўлоққўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи кўп болали она Гулнара Жуманбаеванинг шу пайтгача ўз уйи бўлмаган. 4 фарзандни вояга етказаётган аёл ижарада яшашга мажбур эди. Исмини айтишни истамаган сахий тадбиркор Г. Жуманбаеванинг оиласига беш хонали уй ҳадя қилди. Туман ҳокими Мухит Турисбеков уй тўйи билан қутлаб, Гулнара Жуманбаевага бошпана калитини топширди.
– Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Естайули ташаббуси билан вилоятимизда “Қамқорлық” лойиҳаси йўлга қўйилган. Олиб борилган ишлар натижасида туманимизда ёрдамга муҳтож 32 оила аниқланди. Моддий жиҳатдан қийналаётган ночор оилаларга озиқ-овқат, кўмир ва бошқа ёрдамлар кўрсатилмоқда. Исмини ошкора этишни истамаган тадбиркорга миннатдорчилик билдирамиз, – деди туман ҳокими.
– Шароитимизни тўғри баҳолаб, бошпана сийлаган тадбиркорга оиламиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Қувончимиз чексиз. Ҳамма бахтиёр яшашга лойиқ, – деди кўз ёшини тиёлмаган Гулнара Жуманбаева.
Уй тўйида туман фахрийлар кенгаши раиси Қабилбек Еспенбетов, қишлоқ имоми Мейирбек Қалдибеков ва қўшнилар эзгу тилакларини билдиришди.
Шуни таъкидлаш жоизки, уй туман марказида жойлашган бўлиб, коммунал хизматларга қўшилган, томорқаси ҳам бор. Ушбу лойиҳа доирасида Сўзоқ туманида 9та оила бошпанали бўлганлиги таҳсинга лойиқ.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2022-05-07, 04:12 141
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.