26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қарноқ – Туркистон кўксидаги гавҳар 

Бекзод Ҳабибов раҳбарлик қилаётган Қарноқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳомийлигида чоп этилган китоб тақдимоти Маҳмуд Қошғарий номли мактабда ўтди.
Туман маслаҳати депутати, директор Артур Асоев раҳбарлик қилаётган Маҳмуд Қошғарий номли мактаб мажлислар залида Америка Қўшма Штатларидан ташриф буюрган қарноқлик арабшунос олим, профессор Акром Ҳабибуллаев, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир-таржимон Долимжон Сайфуллаев, вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Саидмуродов, вилоят “Улес” жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров, қишлоқ ҳокими ўринбосари Бахтиёр Шайловов, қишлоқ фахрийлар кенгаши раиси Эрмат Муҳиддинов, фахрий санъаткор Файзулла Мирзаҳмедов, “Чоштепа” мактаби директори Мансур Акешов, Кентовдаги А. Навоий  номли ва “Қозоғистон 30 йиллиги” мактаблари директорлари Султон Тошпўлатов, Улуғбек Бойметов, Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Хурсанд Низомов, тарихшунос Озода Ҳайдарова, ўқитувчи Бернора Асоева ва бошқалар иштирок этишди.
Китоб ҳаммуаллифларидан бири Акром Ҳабибуллаев. У рисоланинг – марҳум устоз, фидойи инсон Ҳусан Садировнинг таклифи бўлганлигини, китобда машҳур олимларнинг Қарноқ тарихи, ижтимоий аҳамияти, адабиётга оид 22та мақола киритилганлигини таъкидлаб, саволларга жавоб берди. Ҳар бир иштирокчи ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, Қарноқ тарихи ва ўтмиши маданият-маърифатга бой эканлигини эътироф этишди. Иштирокчи, шунингдек, “Жанубий Қозоғистон” газетасига обунани уюшқоқли ташкил этиш борасидаги  таклифларни ҳам қўллаб-қувватлади. Ёзувчи Долимжон Сайфуллаев келаси ярим йилликда шартнома асосида 15 нусха газетага ташкилий ҳомийлик қилишини маълум қилди.
Мактаб директори Артур Асоев ўзи раҳбарлик қилаётган жамоанинг улкан нуфузли танловда биринчиликни эгаллаб, ғолиб бўлганлигини ифтихор ила маълум қилди. Ғалаба муборак бўлсин! Бу ҳақда газетамизнинг навбатдаги сонларида батафсил маълумот берилади.
Шу заминдан чиққан халқаро миқёсдаги адиб Одил Ёқубов хотирасига бағишланган ушбу рисола барча иштирокчиларга ҳомий Бекзод Ҳабибов томонидан тақдим этилди. Бир неча ой муқаддам шу мактабда Д. Сайфуллаевнинг луғат китоби тақдимоти ўтганди. Маънавият, маърифат ва матбуотнинг муштараклиги давом этаверсин.  

Ш. МАДАЛИЕВ, 2022-05-21, 03:46 102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.