26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Занғар Нурланули теннис марказини очди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда катта теннисга эътибор кучаймоқда. Спортчиларимиз халқаро мусобақаларда ғолиблик шоҳсупасидан кўринмоқда. Жумладан, 14 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида Қозоғистон чемпиони Занғар Нурланулини алоҳида таъкидлаш жоиз. Уни вилоят ҳокими Ў. Шўкеев шахсан қабул қилиб, суҳбатлашди.

– Занғар ўғлимиздан умидимиз катта. Шунинг учун у билан учрашишга қарор қилдим. Ёш бўлса-да, 13-14 ёшида бутун мамлакатни дунёга танитишга мушарраф бўлди. Туркистон вилояти учун бундай истеъдод эгаларининг ўрни бўлакча. Келажакда у Джокович, Надаль каби теннис юлдузига айланишига ишончим комил, – деди ҳоким.

Занғар Нурланули Словакияда ўтган халқаро турнирда чемпион бўлди. У Словениянинг биринчи ракеткаси Зиго Сешкони мағлубиятга учратиб, Европа рейтинггида илғор спортчилар қаторидан ўрин олди. Занғар бундан аввал Венгрия, Франция каби мамлакатларда ҳам ғолиб бўлганди.

Куни кеча Туркистон шаҳрида халқаро теннис марказининг техник очилиш маросими ўтди. Бу ерда катта теннис билан шуғулланиш учун ҳамма шароитлар муҳайё. 2,5 гектар майдонда қад ростлаган иншоотда 11та теннис корти, томошабинлар учун замонавий ўриндиқлар, болалар ўйин майдончалари мавжуд. Унинг очилишида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев иштирок этиб, спортчилар ва мураббийларни қутлади. Теннисчилар ўртасида ўтган беллашувни томоша қилди. Сўнг 4 ёшидан буён теннис билан шуғулланаётган чемпион Занғар Нурланулини отаси билан бирга қабул қилиб, келгуси ишларига омад тилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-09, 20:43 118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.