26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экологик барқарорлик таъминланади

Дастлаб Туркистон шаҳри атрофида 7 700 гектар “Яшил белбоғ” ҳудудини барпо этиш режаланган бўлса, ҳозир бу режа 13 629 гектарга етди. Бу ҳақда Туркистон вилоят табиий заҳиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси раҳбари Қайрат Абдуалиев маълум қилди.

– Бугунги кунда Туркистон шаҳри аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлаш мақсадида боғ ва хиёбонлар майдони кенгайтирилиб, 495 гектарга етди. Ариқлар қазилиб, турли дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Ҳозир ўз вақтида суғорилиб, меҳр билан парвариш қилинган кўчатлар бир текис униб, баравж ривожланмоқда. Шунингдек, шаҳарда кўкаламзорлаштиришнинг янги технологияларини жорий этиш натижасида кўчатларнинг илдиз олиш сифати ошди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, яшил майдонларни кўпайтириш бўйича Туркистон шаҳри республикада етакчи. Сўнгги йилларда ўрмон хўжаликларининг моддий базаси мустаҳкамланиб, уларнинг сони 3 йил ичида икки баравар кўпайди. “Қазгидромет” маълумотларига кўра, ушбу ишлар натижасида Туркистон шаҳрида атмосфера қатламининг ифлосланиш даражаси 65 фоизга пасайди, – деди Қайрат Амангелдиули.

Шу билан бирга, “Яшил белбоғ” ДКК директори Абуталип Қуламетовнинг айтишича, мазкур муассаса ниҳолхонасида “Яшил белбоғ” ҳудудига ўтқазиш учун 5 миллион тупдан зиёд кўчатлар харид қилинган. 

Майсара САФАРОВА, 2022-07-05, 04:52 80
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.