26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон фармацевтикаси янги босқичда

Шимкент шаҳрида Polpharma Santo компаниясининг янги бренди расмий равишда намойиш этилди. Шунингдек, мазкур корхонага халқаро сифат талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган Европа Иттифоқининг GMP сертификати тақдим этилди. Фармацевтика соҳаси иқтисодий барқарорлик, инсон саломатлиги ва миллий хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Юртимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва стратегик ҳамкорлик бунинг яққол мисолидир.

Тадбирда Polpharma гуруҳининг соҳиби ҳамда назорат кенгашининг раиси Ежи Старак, Шимкент шаҳри ҳокими Ғабит Сиздиқбеков иштирок этишди. Сафар доирасида Е. Старек ҚР Президенти қошидаги Хорижий сармоядорлар кенгашининг мажлисида иштирок этиб, ҚР Бош вазири Ўлжас Бектенов ҳамда Ҳукумат вакиллари билан қатор муҳим учрашув ва музокаралар ташкил этилди. Учрашувлар чоғида Қозоғистон ҳамда Polpharma ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. 

Фармацевтика хавфсизлигини миллий мустақилликни муҳим таянчи сифатида кучайтириш, онкология, диабет ва юрак-қон-томир касалликларига қарши дори-дармонларни маҳаллий даражада ишлаб чиқаришга йўналтирилган 60 миллион евродан зиёд миқдордаги стратегик сармоявий лойиҳа тайёрлаш, импортга қарамлиликни камайтириш каби масалалар кун тартибида бўлди.

Хусусан, Қозоғистонда минтақавий фармацевтика хаби шакллантириш, Европа Иттифоқи, ЕОИИ ва бошқа бозорларга экспортни кенгайтириш ҳам EU GMP сертификатларини олиш учун халқаро аудитларни муваффақиятли ўтказди. Polpharma Santo ишлаб чиқаришида 20 миллион евро сармоя жалб этилиб, Инновация ҳамда сифат маркази ишга туширилди. Шунингдек, университетлар, клиникалар ҳамда соҳавий таҳлилчилар иштирокида Қозоғистонда замонавий фармацевтика экотизимни шакллантириш ишлари бошланди.

– EU GMP сертификатини олиш ҳамда Polpharma Santo брендининг ишга туширилиши нафақат компаниямиз, балки бутун Марказий Осиёда фармацевтика индустриясининг тараққиёти учун муҳим босқичдир. Бугунги кунда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар Европа Иттифоқи сифат талабларига тўлиқ жавоб беради, – деди Polpharma Group бошқарма раиси Ежи Старак. 

1882 йилдан тарихи бошланган “Сантонин” заводи 2011 йилдан Polpharma гуруҳининг бир қисмига айланди. Сармоя миқдори 130 млн АҚШ долларидан ошди. Бугун юртимизда қўлланиладиган дориларнинг ҳар бешинчиси Шимкентдаги ишлаб чиқарилаётгани эътиборга лойиқ. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-07-09, 22:37 20
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.