26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
600 болага ёрдам кўрсатилди

Тулкибош тумани, Састўбе шаҳарчасида Конституция куни муносабати билан Шерхан Муртаза номидаги WAQF хайрия жамғармаси, «Састөбе Цемент» заводи раҳбарияти ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Мактабга йўл” хайрия тадбири уюштирилди. Унда саховатпеша фуқаролар 6 миллион тенгедан зиёд маблағга 172 болага зарур кийим-кечак ва ўқув қуролларини ҳадя қилишди.

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Тадбиркорлар ҳамжамияти президенти, Шерхан Муртаза номидаги хайрия жамғармаси раиси, Тулкибош туманининг Фахрий фуқароси Қ. Айтбай, туман ҳокими ўринбосари Е. Ўрманов, «Састөбе Цемент» заводи раҳбарияти, туман инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими мудири Е. Қадирбек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Е. Ўрманов тадбир иштирокчиларини Конституция куни билан қутлаб, Қайрат Ўринбайули ва завод раҳбарларига миннатдорчилик билдирди ҳамда туман ҳокими Нурлан Байғутулининг табрик хатини ўқиб, эшиттирди.

Шу кунгача тумандаги эҳтиёжманд ва асровчиларидан айрилган оила ва кўп болали оилалардаги болаларни мактабга

тайёрлаш мақсадида 600га яқин ўқувчига тадбиркорлар, корхоналар, депутатлар томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-01, 03:32 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.