26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими чорвадор ва деҳқонлар билан учрашди

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий масалаларни очиқ муҳокама қилиш мақсадида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди чорвадор ва деҳқонлар билан учрашди.

Йиғилишда сув таъминоти, қишлоқ хўжалигини субсидиялаш ва насиялаш, ер масаласи, минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш, пахта нархини аниқлаш каби муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, ветеринария соҳасини ислоҳ қилиш ва уни мустақил бошқарма сифатида ривожлантириш таклифини билдирди.

Чорвадорларни, деҳқонни ташвишга солаётган бирорта масала эътибордан четда қолмади. Уларнинг талабларини диққат билан тинглаган минтақа раҳбари ҳар бир масалага мутасадди бошқармалар томонидан жиддий эътибор қаратилиши ва пахта нархини белгилаш борасида йирик заводлар билан музокаралар олиб борилаётганини таъкидлади.

– Қишлоқ хўжалигида обикор деҳқончилик муаммосини ҳал этиш юзасидан мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугун далада қийинчиликка дуч келаётган деҳқонларнинг фикр-мулоҳазалари, шикоят ва таклифларини тинглаш, уларни ҳал этиш йўлларини кўриб чиқиш мақсадида учрашдик. Муаммолар белгиланган тартиб ва ​​қонун доирасида ҳал этилади, – деди Дархан Сатибалди.

Туркистон вилоятида пахтачилик тармоғи асосан экспортга йўналтирилган. Шунинг учун нарх сиёсати маҳсулотга ташқи бозордаги талаб асосида шаклланади. Вилоятда йилига 70 минг тоннага яқин пахта толаси қайта ишланса, ички бозорда талаб 20 минг тоннани ташкил этмоқда. Етиштирилаётган пахта толасининг юқори навлари Туркия, Россия ва Европага экспорт қилинмоқда. Пахта етиштириш учун ўғитлар давлат томонидан субсидияланади.

Вилоят ҳокими унинг ўз вақтида етказиб берилишини қатъий назорат қилиш борасида топшириқлар берди. Шу билан бирга, келгусида вилоятда пахтани қайта ишловчи корхоналарни очиш масаласини кўриб чиқишни топширди. Йиғилишда чорвадор ва деҳқонлар муаммоларини ҳал этиш учун махсус уюшма ташкил этиш, ер низолари бўйича комиссия тузиш ҳақида сўз юритилди.

50дан зиёд чорвадор ва деҳқоннинг дардини тинглаган вилоят раҳбари агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилишини таъкидлади. Муаммолар амалий мулоқот орқали туманларда аҳоли билан учрашувлар давомида ҳал этилишини айтди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-22, 01:38 139
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.