26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Буюк дашт саёҳати'' пойгаси ғолиблари тақдирланди

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “Буюк дашт саёҳати” республика марафон-танлови якунланди. 11 кунда 1200 чақирим масофани босиб ўтган марафончилар Туркистон шаҳрида кутиб олинди.

Учрашув гуруҳи таркибига Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, «АMANAT» партиясининг ижроия котиби Асхат Ўралов, Туркистон вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов ва бошқалар кирди.

Мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистоннинг 19 вилоятидан чавандозлар таклиф этилди. 

Мусобақа ғолиби – Манғистов вилоятининг “Кўкмўйноқ” жамоаси 24 миллион тенгелик сертификат соҳиби бўлди. Иккинчи ўринни эгаллаган Жетису вилоятининг “Жетису” жамоаси 12 миллион тенге билан тақдирланди. Маррага учинчи бўлиб етиб келган Туркистон вилоятининг “Терискей” жамоаси 9 миллион тенге – пул мукофотига сазовор бўлди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятига амалий ташрифи чоғида мазкур лойиҳанинг муҳимлигини, бош мақсад миллий спорт турларини замонавийлаштириш орқали маънавий юксалишга замин тайёрлаш эканини таъкидлади.

 “Буюк дашт саёҳати” марафон-танлови мамлакатнинг олти вилоятини (Астана шаҳри, Ақмўла, Қарағанди, Улитов, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари) қамраб олган биринчи умуммиллий пойгадир. Унда иштирок этаётган чавандозлар Қозоғистоннинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, туркий халқлар пойтахти – Туркистон шаҳрига етиб келишди. Маррага етиб келган иштирокчиларни Туркистон вилояти жамоатчилиги олқишлаб, кутиб олди.

Ғолибларни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, «АMANAT» партияси ижроия котиби Асхат Ўралов, Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, Миллий спорт турлари ҳамжамияти ижроия директори Бўлат Маханалин, Sportqory директори Асхат Сейсембеков қарши олди. От спорти мусобақаларида ғолиб бўлган спортчиларга сертификат ва медаллар топширилди.

Тақдирлаш маросимида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев лойиҳа иштирокчиларининг жасорати ва бардошини баҳолаб, марафон анъанавий тадбирга айланишига умид билдирди. 

Тантанада сўзга чиққан «АMANAT» партияси ижроия котиби Ас­­хат Ўралов Дашт анъаналари ва Бу­юк кўчманчилар маданияти қайта тик­лангани билан табриклади.

– Бугун барчамиз Буюк Даштимизни ҳайратда қолдирган муҳим воқеанинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Пойтахтимизда 18 сентябрь куни “Буюк дашт саёҳати” биринчи республика марафон-танлови бошланди. Чавандозлар 11 кун давомида Буюк Даштни босиб ўтиб, бугун туркий оламнинг маънавий пойтахти – Туркистон шаҳрига етиб келишди. Марафон иштирокчилари қадимда барча қозоқ қабилалари бирлашган Улитов замини бўйлаб сайр қилишди, Жўчихон ва Алашхон мақбараларини зиёрат қилишди, Қозоқ хонлигининг биринчи пойтахти – Сўзоқ шаҳри ва Қоратов тоғларидан ўтиб, туркий маънавият бешиги – Туркистон шаҳрини зиёрат қилишди. Улар Қозоқ Даштининг руҳини тўлиқ ҳис қилдилар. Лойиҳа ташкилотчилари ва танлов иштирокчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Буюк Дашт бўйлаб бошланган пойга бардавом бўлсин, – деди Асхат Ўралов.

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди ғолибларни қутлар экан, миллий спорт турлари мухлисларини байрам билан табриклади.

– Бугун биз қозоқ маънавияти ва спорти ривожи учун жуда муҳим тадбирга йиғилдик. Муқаддас шаҳарда Қозоғистонда илк бор “Буюк дашт саёҳати” республика марафон-танлови поёнига етди. Бу вилоятимиз учун улкан шарафдир. Туркистон жадал суръатлар билан ривожланмоқда, спорт иншоотлари сони ортиб бормоқда. Шу орқали минтақамизда спортчи ёшлар, чемпионлар кўпайиши аниқ. Икки ҳафта мобайнида қийинчиликларни мардонавор енгиб, юксак мақсад сари интилган барча иштирокчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар 1200 чақирим масофани босиб ўтишди. Бу жасорат. Миллий қадриятларимизни улуғлаб, от спортини ривожлантиришга қаратилган бундай лойиҳалар кўпаяверсин, – деди Д. Сатибалди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда “Буюк дашт саёҳати” жамоат жамғармаси ташаббуси билан «АMANAT» партияси шафелигида “Буюк дашт саёҳати” республика марафон-танлови сентябрь ойида бошланган эди. Пойгачилар 11 кун давомида 1200 чақирим йўл босиб, Туркистонга етиб келишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-10-01, 03:04 300
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.