26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самандарнинг жасорати

Ўтган йилги январь воқеаларида ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жасорати ҳақида эшитдик, кўрдик ва билдик. Ана шундай қаҳрамонлардан бири – Самандар Тошканбоев (тасвирда) Шимкент шаҳрининг Қизилсув даҳасида истиқомат қилади. 

У 2022 йилнинг 5 январини яхши эслайди. Ўша кеча соат иккидан ўтганда бузғунчилар бульдозер билан миллий гвардия ва полициячилар турган халқани бузиб ўтиб, шаҳар ҳокимлиги биносини яксон қилмоқчи бўлишганди. Шу пайтда Самандар тартиббузарлар қаторини ёриб ўтиб, техникадаги ҳайдовчини ўрнидан туширишга эришиб, рулни бошқаради. У ўзининг бу қаҳрамонона хатти-ҳаракати билан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади. Бузғунчилар Самандарга қарата  ўқ отишади. Унинг ўнг ёнбоши ва қўли жароҳатланади. Аскар зудлик билан шаҳар касалхоналаридан бирига етказилиб, жарроҳи қилинади... 

Бу мусибат, айниқса, оила аъзолари учун синов бўлди. Чунки Самандарнинг жони омон қолди, аммо ўша куни олган жароҳати туфайли эндиликда ногирон. Унинг падари бузруквори Бахтиёр Бозорбоев чорвачилик билан шуғулланади, волидаси Шоира ая эса – “Мейір” фахрийлар уйида хизмат қилади, оилада уч фарзанд тарбиялашган.

Самандар 2000 йили 8 октябрда туғилган. У 2016 йили 9-синфни тамомлаб, Шимкент шаҳридаги индустриал-техника коллежида таҳсил олди ва Алмати шаҳридаги 2458-сонли ҳарбий қисмда йигитлик бурчини адо этди. Аскарликдан қайтгач, ота-онаси билан бамаслаҳат, контракт асосида ҳарбий хизматни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа, у Миллий гвардиянинг Шимкент шаҳридаги 6506-сонли ҳарбий қисмига қарашли тезкор ҳаракатланувчи батальоннинг 8-ротасида бўлинма командири сифатида хизмат қила бошлади. 

Хизмат бурчини адо этиш пайтида кўрсатган жасорати ҳамда довюраклиги, мамлакатимизнинг хавфсизлиги, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот муҳофазасини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Самандар Тошканбоев ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг 2022 йил 23 июндаги Фармонига кўра, ІІІ даражали “Айбын” ордени билан тақдирланди.

Ҳа, ҳаёт давом этмоқда. Самандар  ва рафиқаси Муслима яқинда фарзандли бўлишди. Илойим, қаҳрамон ҳамюртимизнинг барча орзу-тилаклари ижобат бўлаверсин!

 

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-01-21, 02:48 264
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.