26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Б. Тажибаев – Сайрам туманида

Хизмат сафари билан Сайрам туманига борган вилоят ҳокими ўринбосари Б. Тажибаев шундай иншоотларни оралаб, уларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва режаларни муҳокама қилди.

Жумладан, М. Сапарбаев номидаги 14-сонли умумтаълим мактаби 400 ўқувчига мўлжалланган. Бугунги кунда бу ерда 1231 нафар ўқувчи уч сменада таҳсил олмоқда. 2019 йили қўшимча 200 ўринли ўқув биноси, спорт ва мажлислар зали, ошхона ва устахона қурилиши бошланган эди. Бугунги кунда мактаб қўшимча биносининг қурилиши якунланган бўлса-да, у фойдаланишга топширилмаган. Пудратчи носозликларни бартараф этишга ваъда берди.

“Шаттиқ” болалар боғчасидаги учрашувда ҳам долзарб масалалар муҳокама қилинди. Тумандаги 27та таълим муассасасини газ билан иситиш тизимига ўтказиш учун 800 млн. тенге маблағ зарур. 6-сонли асосий ўрта мактаб-интернатнинг биноси эскирган. Янги бино қуриш, қозонхонанани янгилаш керак, компьютерлар етишмайди.

Оқсувкент қишлоғидаги “Қайрат” стадионининг болалар майдончасини сув билан таъминлаш учун сув қувурини ўрнатиш зарур. Қудуқни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжати ишлаб чиқилган.

Вилоят ҳокими ўринбосари ушбу масалаларнинг назоратга олинганини маълум қилиб, вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханулига аниқ топшириқлар берди.

Aсилариқ қишлоғидаги Ш. Уалиханов номидаги мактаб биноси ҳам хароба аҳволда. Вилоят ҳокими ўринбосари мазкур таълим масканининг таъмирланишини маълум қилди. Қишлоқда 2024 йили “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 600 ўринли мактаб қурилиши бошланади.

Шу куни тумандаги мактаб ва коллежлар директорлари иштирокида йиғилиш ўтди. Ўқитувчилар таълим сифатини ошириш борасида таклифларини илгари сурдилар. 

Таълим соҳасини ривожлантиришга доир фикр-мулоҳазаларни тинглаган вилоят ҳокимининг ўринбосари йиғилишни якунлар экан, фан тўгараклари фаолиятини жонлантириш ва ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-02-02, 03:16 2088
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.