26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик мавсуми очилди

Бу ҳақда вилоят сайёҳлик бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Нурдаулет Медеуов брифингда маълум қилди.

Жорий йил вилоятда Наврўз байрами 10 кун нишонланади. Тадбирлар 11 март куни бошланди. Ҳар бир кунга алоҳида аҳамият берилиб, турли челленжлар, шанбаликлар, югуриш марафонлари, концерт дастурлари ўтказилади. Шунингдек, миллий таом ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, турли кўрик-танлов ҳамда миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, хайрия тадбирларини ўтказиш режаланган.

Наврўз байрами арафасида “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида сайёҳлик мавсумининг очилиши ўтди.

– Туркистон – қозоқ халқи, қолаверса, туркий халқларнинг тарихий пойтахти. Улуғ айём арафасида вилоят марказида ҳам қатор тадбирлар ўтказиш режаланган. “Карвон сарой” мажмуасида сайёҳлик мавсумининг расмий очилиш маросимида концерт дастурлари, спорт мусобақалари, интерфаол савол-жавоб, қизиқарли ўйинлар ташкил этилмоқда, – деди Нурдаулет Данабайули.

Шунингдек, вилоят марказида “Тойқозон” гастрофестивали, “Этнофестиваль”, “Жонли дарслар” сайр дастурини ўтказиш режаланган.

Жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари “Маънавият масканида никоҳ” маросими, 24-28 май кунлари эса “Туркистонни кўргим келади” шоу-дастури ўтади. 3 июнда “Чоға” чўмилиш мавсумининг очилиш ҳафталиги, 8 июлда эса Байжансайда “Аirsoft” страйкбол чемпионати ташкил этилади. 

Шунингдек, 19 август куни Чордара туманида “Qauyn Fest” фестивали, октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон, Қатар, Франция, Япония, Туркияда ўтадиган халқаро кўргазмаларда вилоятнинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-16, 04:29 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.