26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисайда пахта хомашёси заводи лойиҳаси ишга туширилади

Жетисай туманида жорий йилнинг биринчи чорагида етиштирилган ялпи маҳсулот кўлами 16,1 млрд. тенгени, асосий капиталга йўналтирилган сармоя ҳажми 4,1 млрд. тенгени ташкил этган. Бу ҳақда Жетисай тумани ҳокими ўринбосари Серик Пиримбеков маълум қилди.

– Туман экин майдонларининг аксарият қисмида пахта етиштирилади. Ҳозир туманга сармоядорларни жалб этиш ишлари юритилмоқда. Чунончи, қўшни Ўзбекистон Республикасида пахта кластерини ривожлантириш учун сармоядорлар билан бизнес учрашувлари ўтказилиб, икки томонлама музокаралар юритишнинг дастлабки талаблари амалга оширилмоқда. Жорий йилда фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан 

Ж. Ералиев қишлоқ округида қиймати 300 млн. тенгега 10 минг тонналик “ТуранМақта” МЧБ “Пахта хомашёсини қайта ишлаш заводи” лойиҳаси, Жанааул қишлоғида қиймати 350 млн. тенгени ташкил этадиган “Носаноат пахта ишлаб чиқариш” лойиҳаси, Мақтали қишлоқ округида қиймати 790 млн. тенгелик “Мақталы жер” МЧБ “Уруғлик чигит ишлаб чиқариш заводи”, 100 млн. тенгега полиз маҳсулотларини қайта ишлаш цехи, Жетисай шаҳрида миқдори 200 млн. тенгега пойафзал ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш режаланмоқда, – деди Серик Қўнисбекули.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган “Меҳнат” давлат дастури доирасида 5056 нафар фуқаро вақтинча ишга жалб этилган.

2023-05-20, 02:40 1273
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.