26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев ''Марказий Осиё – Европа Иттифоқи'' саммитида қандай масалаларни кўтарди?

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чўлпон-Ота шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» шаклидаги президентларнинг иккинчи учрашувида иштирок этди.

Давлат раҳбари мисли кўрилмаган геосиёсий кескинликларга қарамай, минтақавий мулоқот мустаҳкамланиб бораётгани учун миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу масалада Европа Иттифоқининг ўрни салмоқли.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик истиқболлари кенг қамровли.

– Ўтган йил якунларига кўра, Европадан Қозоғистонга киритилган сармоя 23 фоизга ошиб, 12,5 миллиард долларга етди. Мустақиллик йилларида 350 миллиард доллардан ортиқ бевосита хорижий сармоялар жалб этилди. Унинг деярли ярми Европа Иттифоқи мамлакатларига тегишли. ЕИ Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Ташқи савдомизнинг 40 фоиздан зиёди ушбу ташкилотга тўғри келади. Ўтган йили Қозоғистоннинг ЕИ давлатлари билан ўзаро савдо ҳажми 40 миллиард долларни ташкил этди. 2025 йилгача бу кўрсаткични 50 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларимиз мавжуд, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари Қозоғистонда Европа капитали улушига эга уч мингдан зиёд компания, жумладан, Shell, Eni, Total, Air Liquide, Alstom, Siemens ва бошқа трансмиллий корпорациялар ишлаётганини таъкидлади.

– Ҳамкорлигимиз стратегик муҳим ва истиқболли ноёб металлар ва «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича янги келишувлар билан мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Германия-Швед компанияси Svevind Қозоғистонда шамол ва қуёш электр станцияларини ўрнатадиган ҳамда уч миллион тонна «яшил» водород ишлаб чиқарадиган завод қуришни бошлади. Бу илғор лойиҳалардан бири бўлиб, Европа Иттифоқининг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжининг қарийб 20 фоизини ташкил этади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан биргаликда барқарор хомашё, аккумулятор ва қайта тикланадиган водороднинг қўшилган қиймати бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган эдик, – деди Давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Қасим-Жўмарт Тўқаев нафақат Қозоғистон, балки минтақа давлатлари учун ҳам стратегик аҳамиятга молик ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ҳам айтиб ўтди.

Президент, биринчи навбатда, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масаласига тўхталди. Унга кўра, савдо номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига экспорт ҳажмини ошириш – асосий вазифа.

– Қозоғистон Европа Иттифоқи мамлакатларига машинасозлик, темир-пўлат ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати каби соҳаларда 175 турдаги нохомашё экспортини 2,3 миллиард долларга оширишга тайёр. Қишлоқ хўжалигидаги кооперация улкан истиқболга эга, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришни иккинчи устувор вазифа деб атади. Президентнинг таъкидлашича, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ҳозирги вақтда стратегик аҳамиятга эга. – Бу йўналиш ҳудудларимиз ўртасидаги алоқалар даражасини сезиларли даражада мустаҳкамлаши мумкин, деб ўйлайман. Яқинда Хитойга давлат ташрифим чоғида хитойлик ҳамкорларимиз билан биргаликда Сиань шаҳрида логистика терминалига пойдевор қўйдик. Бу порт контейнер поездларини Марказий Осиё ҳудуди орқали бевосита Европага жўнатиш учун муҳим марказ бўлади. Шунингдек, биз Транскаспий йўналишини Хитойнинг «Бир белбоғ – бир йўл» ташаббуси билан бирлаштиришга келишиб олдик, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондан Европага энергия захираларини ташиш йўналишларини ранг-баранглаштиршга алоҳида эътибор қаратди.

Ҳозирда Қозоғистоннинг Европага экспорт қилинадиган нефтининг 80 фоизи Каспий қувурлари консорциуми орқали амалга ошириляпти. Биз Европа Иттифоқи умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ушбу стратегик аҳамиятга эга қувур орқали нефтни узоқ муддатли ва барқарор етказиб беришни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонамиз», – деди Президент.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари бошқа йўналишларда етказиб бериладиган нефть экспорти истиқболларига ҳам аниқлик киритди.

– Чунончи, жорий йил бошидан «Актов – Боку – Тбилиси – Жейхан» йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна Қозоғистон нефтини ташиш ишлари бошланди. Ўрта муддатли истиқболда биз Транскаспий йўналиши бўйича Ақтов-Батуми йўналишидаги қувур орқали юк ташиш ҳажмини оширишни режалаштиряпмиз. Айни пайтда Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб бера бошлади. Жорий йил бошидан буён 90 минг тонна нефть етказиб берилди. Бу кўрсаткични 1,2 миллион тоннага етказиш имкониятимиз бор ва келгусида янада ошириш ниятидамиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шу билан бирга, Президент иқлим ва «яшил энергия»га ўтиш соҳаларида ҳамкорликни навбатдаги устувор йўналиш сифатида қайд этди.

– Биз ёпиқ иқтисодиёт тамойилларини фаол ҳаётга татбиқ этяпмиз. Мамлакат энергия мажмуаси таркибида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 4,5 фоизга етди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 15 фоизга етиши керак. Шу нуқтаи назардан, Global Gateway стратегияси ва Team Europe ташаббусини амалга ошириш доирасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши, сув захиралари, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент рақамли тараққиёт ҳақида фикр юритар экан, бу йўналишда ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

– Жорий йил мартда Microsoft компанияси Қозоғистонда илғор технологияларни жалб этиш марказига айланадиган кўплаб минтақавий марказ очди. Биз ўз олдимизга 2025 йилгача камида 100 минг нафар юқори малакали IT мутахассисларини тайёрлаш вазифасини қўйганмиз. Шу боис Қозоғистонда, жумладан, муҳим минтақавий IT платформага айланган Astana Hub технопарки негизида Европа университетларининг филиалларини очишни таклиф қиламан. Умуман олганда, рақамлаштириш соҳасидаги ишланмаларимизни кенгайтириш ва рақамли марказ сифатида минтақавий даражада тажриба алмашишни режалаштирганмиз, – деди Давлат раҳбари.

ҚР Президенти ўз нутқини якунлар экан, Европа Иттифоқи томонидан Қозоғистоннинг ташқи сиёсий ташаббусларини илгари суриш ва кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдамни юксак баҳолади.

Саммитда Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нурмуҳаммад Оманнафасов сўзга чиқди.

Учрашув якунларига кўра, йиғилиш иштирокчилари қўшма қарор қабул қилди.                   

Akorda.kz., 2023-06-05, 21:56 226
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.