26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хушхабар ортидан хушхабар

Зуҳра Эрназарова ҳаракатланувчи нишонга қарата ўқ отиш бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Ҳамюртимиз 560 балл тўплаб, Шимолий Корея мерганларидан устун келди. Бу мамлакатимиз терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медалидир.

Куни кеча, Қозоғистон хотин-қизлар терма жамоаси ўқ отиш бўйича жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ғалабага Зуҳра ва Фотима Эрназаровалар ҳамда Александра Садуақасова салмоқли ҳисса қўшишди.

Фотима ва Зуҳра Эрназаровалар Шимкент шаҳрида истиқомат қилишади. Қизлар Қозоғистон хотин-қизлар терма жамоаси аъзоси, келгуси йили Парижда ўтадиган Олимпиадага лицензия учун кураш олиб бормоқда. 

Фотима ихтисослиги бўйича – ҳуқуқшунос, Зуҳра – таржимон.

Эслатиб ўтамиз, Асем Ўринбай, Зоя Кравченко ва Ольга Панаринадан иборат ҳаракатланувчи нишонга қарата ўқ узиш бўйича Қозоғистон хотин-қизлар терма жамоаси мусобақаларда олтин медални қўлга киритиб, Осиё ўйинлари рекордини янгилаган эди. 

Шу тариқа, Қозоғистон спортчилари жами 22та медаль (3тадан олтин ва кумуш, 16та бронза) билан умумий рейтингда 11-ўринда бормоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-09-30, 03:55 898
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.