26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими кубоги учун

Республика куни муносабати билан Туркистондаги А. Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университетида Туркистон вилояти ҳокими кубоги учун “Жайдарман” республика ўйинлари ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев иштирок этиб, жамоаларга муваффақият тилади. 

“Жайдарман” мусобақаси мамлакатимизда ёшлар ўртасида ўтказилаётган биринчи “Қувноқлар ва зукколар” ўйинидир. “Жайдарман”нинг энг муҳим жиҳати шундаки, унинг ижодкорлари томонидан жамиятнинг барча жабҳаларида юз бераётган воқеаларга муносабат билдирилади.

Айни пайтда вилоятимизда 142та ҚВЗ жамоаси фаолият юритмоқда. Жорий йилда вилоятда ёшлар иштирокида 534та ўйин ўтказилди. 

Вилоят «Ёшлар имконият маркази» ва Қозоғистон ҚВЗ уюшмаси томонидан Туркистон вилояти ҳокимлиги шафелигида ўтказилган танлов натижаларига кўра “Жуалы” (Жамбил вилояти) жамоаси 1-ўринни эгаллаб, 1 000 000 тенге пул мукофотига ноил бўлди, “Алатау SU” (Алмати шаҳри) жамоаси 2-ўринни (700 000 тенге), «ЭВЕРЕСТ» (Алмати шаҳри) жамоаси 3-ўринни эгаллади (500 000 тенге).

2023-10-24, 02:25 1778
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.