26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Қуаныш'' бозорида – ''Фараб'' кутубхонаси

Вилоятимиз бозорларида кутубхона очиш лойиҳаси йўлга қўйилди.

Лойиҳа доирасида вилоят маслаҳати депутати Инара Намазбаева раҳбарлик қилаётган “Қуаныш” марказий бозорида бунёд этилган “Фараб” кутубхонаси бўлими очилди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев очди.

– Вилоят ҳокимлигининг “Очиқ ҳокимлик – очиқ кутубхона” лойиҳаси илк бор бугун Туркистондаги “Қуаныш” бозорида амалга оширилмоқда. Вилоятимиздаги мавжуд 400дан зиёд кутубхоналардаги китоб жамғармаларига асосланиб минтақамиздаги жами 39та марказий бозорларда кутубхона бўлимларини очиш режаланмоқда.

Мақсад – одамлар гавжум бозорларда аҳолини китоб ўқишга жалб этиш. Ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган вилоят маслаҳати депутати, “Қуаныш” раҳбари Инара Абдиғаппар қизига миннатдорчилик билдирамиз, – деди Бейсен Тажибаев.

Туркистон шаҳридаги 356 мингдан зиёд ноёб китоблар жамланган “Фараб” кутубхона мажмуаси директори Жанат Шардарбекова “Қуаныш” бозоридаги янги кутубхонада 3 мингдан зиёд китоблар мавжудлиги, ҳар куни 70, бир ойда эса 2 мингдан зиёд китобхонларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.

Буюртма асосида турли адабиётларни олиб ўқиш мумкин. Китобларни уйга шахсий гувоҳнома орқали олиш мумкин. Икки ой давомида қурилган ушбу ойнаванд кутубхонада китоблар билан бирга даврий нашрларни ҳам мутолаа қилиш мумкин. Тадбир иштирокчилари – таниқли олим Дўсай Кенжетай, оқин Бекарис Шўйбеков, маданият соҳаси фахрийлари Улжан Мустафаева, журналист ҳамкасбларимиз Рўза Наримбетова, Ақмарал Ғани қизи кутубхонанинг илк китобхонлари сифатида китоблар мутолаа қилишди.

– Мен “Фараб” кутубхонаси бўлими айнан бизнинг “Қуаныш” бозорида фаолиятини бошлаганидан, биз шу улкан ишга ҳисса қўша олганимиздан чексиз миннатдорман, – деди доимий обуначимиз Инара Абдиғаппар қизи.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-01-13, 03:48 1169
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.