26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта кластерига – 300 млн. АҚШ доллари

Туркистон вилоятига қиймати 300 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган сармоя жалб этилиб, 4 мингта иш ўрни очилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш борасида меморандум имзоланди.

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди «Xinjiang Lihua (Group) Co.,Ltd» компаниясининг бош директори Чжан Цихай билан учрашди ва муҳим масалаларни муҳокама қилди. Ушбу йирик компания Туркистон минтақасида пахта кластерини ривожлантиришга сармоя киритади.

Шартномага кўра, ушбу компания вилоятимизда бир нечта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Жумладан: «Томчилатиб суғориш саноати», «Махсус каналларни тиклаш ва янгилаш», «Пахта толаси саноати», «Ип йигириш корхонаси», «Тўқимачилик  саноати «ва «Кийим-кечак фабрикаси».

Учрашувда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули ва «Xinjiang Lihua (Group) Co.,Ltd» компанияси бош директори Чжан Цихай меморандум имзолашди.

«Xinjiang Lihua (Group) Co.,Ltd» корхонаси тўқимачилик ва кийим саноати бўйича Хитойда энг йирик корхона ҳисобланади. У бозорда 20 йиллик тажрибага эга.

2024-01-20, 03:25 1159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.