26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ ноиблари билан учрашув

Туркистон вилоят маслаҳати депутатлари Султан Кўшенов, Бекжан Айтқулов, Сайидрасулхон Эралиев, Нуржан Жамалбеков ва Тўрегелди Қалмуратовлар Сайрам тумани аҳолиси билан учрашди.

Тадбирда Сайрам тумани ҳокими ўринбосари М. Ўразалиев, туман маслаҳати раиси Ш. Холмуродов ва туман маслаҳати депутатлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб сўз олган вилоят маслаҳатининг тадбиркорлик, қурилиш, инфратузилмани ривожлантириш, ер муносабатлари ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Султан Кўшенов вилоят маслаҳатининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Маърузадан сўнг иштирокчилар унга саволлар бериб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Фуқаролар депутатлардан Қорамурт қишлоғидаги чиқиндихонани тартибга келтириш, Жибек жўли қишлоғида интернет сифатини яхшилаш, Оқдала қишлоғида тиббиёт пункти қуриш каби долзарб муаммоларни ҳал этиш борасида ёрдам сўрашди. Жумладан, Сайрам туманидаги йўлларни таъмирлаш, кўчаларга чироқлар ўрнатиш борасида аҳолининг шикоятлари кўп. Умуман, шу куни тумандаги инфратузилма, интернет, ичимли сув муаммолари ҳақида саволлар кўп бўлди.

Тадбир якунида депутатлар барча таклифлар инобатга олиниши, шунингдек, келгусида таркибида депутатлар бўлган махсус комиссия ушбу аҳоли манзилларини оралаб кўришини маълум қилдилар.

Учрашувдан сўнг депутатлар фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилишди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-02-19, 20:44 959
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.