26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон сайёҳлиги – Берлиндаги кўргазмада

Сайёҳлик соҳасида тажриба алмашиш мақсадида Германия пойтахти Берлин шаҳрида ҳар йили “ITB Berlin - 2024” туристик кўргазмаси ўтказилади. Унга дунёнинг турли бурчакларидан 180дан зиёд давлат вакиллари таклиф этилади. Бу йил Қозоғистон илк бор ушбу кенг кўламли тадбирда фаол иштирок этди. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбоев раҳбарлигидаги делегация мамлакат маданияти, миллий қадриятлари, жозибали туристик йўналишлари билан таништирмоқда.

Халқаро тадбирда Туркистон вилояти делегацияси ҳам иштирок этди.

Хусусан, Туркистон вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурдаулет Медеуов, “Open Turkistan” сайёҳлик ахборот маркази бош директори Серик Сандибаев, “Керуен сарай” ва “Top Tobe Grand Hall” мажмуалари, “Rixos Turkistan” меҳмонхонаси, “Turan Tour” сайёҳлик оператори, “CIT Travel” сайёҳлик агентлиги махсус лавҳада Туркистоннинг туристик салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Нурдаулет Медеуовнинг сўзларига кўра, немис халқи ва турли мамлакатлардан келган меҳмонлар, тажрибали мутахассислар ва туризм бизнеси вакиллари томонидан Қозоғистон тарихига улкан қизиқиш билдирилди. Улар орасида Туркистон туризмига қизиқиб, маълумот олганлар ҳам бўлди. 

Шунингдек, «Pegasus Airlines», «Centrum Air», «Pegas» компаниялари раҳбарлари билан ўтган учрашув натижасида Туркистон ва Марказий Осиёга сайёҳларни жалб этиш, янги ҳаво йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, “99Travel” компанияси раҳбари билан Туркистонни Жанубий Кореяда тарғиб қилишни ташкил этиш ва туроператорларни таклиф қилиш, Марказий Осиё бўйлаб қўшма сайёҳлик маҳсулотларини тавсия этиш масаласи юзасидан меморандумлар имзоланди. Германия, Франция, Испания, Индонезия, Жанубий Корея, Туркия каби давлатларнинг 40дан зиёд сайёҳлик компанияси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.  

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-03-12, 02:19 930
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.