26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – аҳоли фаровонлиги

Келес тумани аҳолисини нима ташвишга солмоқда? Қандай муаммолар бор? Қандай режалар бор? Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг Келес тумани аҳолиси билан учрашувида шу ва бошқа саволлар муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари аҳолини очиқ мулоқотга чорлаб, уларнинг таклиф ва истакларини тинглади. Вилоят ва туман тараққиётига ҳам эътибор қаратилди.

– Қишлоқ ҳудудларини ривож лантириш мақсадида “Қишлоқ – юрт бешиги” лойиҳаси доирасида ўтган йили Келес туманда 12та қишлоқда 22та лойиҳани амалга ошириш учун 2 млрд. тенге ажратилди. 3та қишлоқнинг электр таъминоти тизимини янгилаш учун 415 млн. тенге ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Абай номли мактаб учун қўшимча бино, Жамбил ва Қўчқор ота қишлоқларида маданият уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бошқа ижтимоий иншоотлар ҳам кўпаймоқда.

2024 йилда 18та аҳоли манзилида 25та лойиҳани амалга ошириш учун 2,4 млрд. тенге ажратиш кўзланган. Қишлоқ аҳолисининг турмуш фаро вонлигини ошириш мақсадида 1 млрд. тенгега 216та лойиҳа молиялаштирилди.

Вилоятда Илон Маскнинг «Starlink» сунъий йўлдош интернет қурилмасини ўрнатиш ишлари бошланиб, Келес туманидаги 29та мактабда тўлиқ ишга туширилди.

Аҳоли билан у чрашишдан асосий мақсад ҳудуддаги муаммоларни ҳал этишдан иборат эди. Шу боис, туманда айрим соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида очиқ фикр билдириб, уларни бартараф этиш йўлларини кўриб чиқишимиз зарур. Ҳар қандай соҳада кўрсаткичларни ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилгани маъқул, – деди Д. Сатибалди.

Минтақа раҳбари сармоя жалб этиб, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида режа тўлиқ бажарилмаганини таъкидлаб, туман ҳокими ва бошқарма раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

Келес туманида жами ҳудудий маҳсулот 2021 йилга нисбатан 32 фоизга ошиб, 2023 йилда 118 млн. тенгега етди.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони сўнгги 3 йилда 51 фоизга ошиб, 2023 йилда 12 мингтага етди. Улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 69 миллиард тенгени ташкил этди ва 2022 йилга нисбатан 20 миллиард тенгега (49 миллиард тенге) ёки 40 фоизга ошди. 2023 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4 миллиард тенгега етди ва режа ортиғи билан бажарилди.

Келес тумани ҳокими Жанибек Ағибаевнинг амалга оширилган ишларга доир ҳисоботидан сўнг савол-жавоб, аҳолининг мурожаат ва саволлари тингланди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан яйлов, ичимли сув, газ таъминоти, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари кўтарилди. Учрашувдан сўнг Д. Сатибалди иссиқхоналарга бориб, уларнинг соҳиблари билан мулоқотда бўлди.

2024-05-25, 03:46 462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.