26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоқ курашидан “Түркістан барысы” аниқланди

Саврон тумани, Чўрноқ қишлоғидаги “Саттар” спорт мажмуасида қозоқ кураши бўйича “Қазақстан барысы” республика турнирининг вилоят саралаш мусобақаси ўтди. 

Миллий спортни ривожлантиришга йўналтирилган вилоят “Түркістан барысы” турнирининг очилиш маросимида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев, Саврон тумани ҳокимининг ўринбосари Ербўл Жанғазиев сўзга чиқиб, полвонларга омад тилади.

Мусобақада шаҳар ва туманлардан 25 нафар полвон куч синашди. Елкаси ерга тегмаган туркистонлик полвон – Бибарис Абдиғани “Түркістан барысы” турнирининг ғолиби бўлди. Чордаралик Қайсар Шамшидинов иккинчи ўринни, савронлик Еркеғали Қуандиқ эса учинчи ўринни эгаллади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-13, 02:32 562
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.