26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этномедиация ривожланади

Туркистондаги “Буюк Дашт эли” марказида “Этнослараро муҳитда тўқнашув ҳолатларининг олдини олиш масалаларига бағишланган уч кунлик семинар-тренинг ўтмоқда.

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг “Жамоат тотувлиги” ДКК томонидан ташкил этилган семинар-тренингда туман, шаҳар прокурорлари, ҚР миллий хавфсизлик қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти бўлимлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари, полиция бўлимларининг раҳбарлари, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси – гуруҳ раҳбари Ербўл Турсинбаев, шунингдек, туман, шаҳар прокурорлари иштирок этмоқда. Мазкур тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев олиб борди.

У ўз сўзида тараққий этган мамлакатларда медиация институтига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада минтақада этномедиация хизматини жадаллаштиришда тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Семинарда таъкидланганидек, бугунги кунда Туркистон вилояти ҚХА қошида ташкил этилган Медиация кенгаши таркибида 19 нафар аъзо бор ҳамда 56 нафар касбий ва ижтимоий медиатор фаолият юритмоқда. Ўтган йили минтақада этнос вакиллари иштирокида 192та ҳодиса юз берган бўлса, унинг 156таси медиация йўли билан ижобий ҳал этилган.

Жорий йил бошидан 41 ҳодиса рўйхатга олиниб, унинг 28таси медиация тартибида ижобий ҳал этилди.

2024-06-13, 20:21 490
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.