26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Узумчиликни ривожлантиришда янги технологиялар қўлланилади

Вилоятимизда узумчилик соҳасини ривожлантиришда янги технологиялар қўлланилади. Ушбу масала Сайрам туманида ўтган дала семинарида атрофлича муҳокама қилинди. Унда махсус иштирок этган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди олимлар ва деҳқонлар билан фикр алмашди. 

«Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш: «ЭКО-боғ» узумзорларида экспортга мўлжалланган, бозорда юқори талабга эга узум навлари ўстиришда илғор инновацион технологиялар ва замонавий машиналардан самарали фойдаланиш» мавзуида ўтган дала семинарида малакали олимлар, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлар иштирок этди. Ўзбекистондан келган «Eco Fruit Conseil» компанияси раҳбари Шуҳрат Аброров қўшни мамлакатдаги узумчилик тажрибаси билан таништирди. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди узумчилик соҳасининг аҳамиятига тўхталди.

– Эски усуллардан воз кечиб, янги технологиялардан фойдаланиш лозим. Илм-фан, қишлоқ хўжалиги равнақ топмоқда. Жорий йил Хитойга борганимизда, узумзорларни кўздан кечирдик. Уларда ҳосилдорлик юқори ва меваларнинг мазаси ўзгача. Улар боғбонларимизга иш тажрибаларини ўргатишга тайёр. Ҳамкорлик қилиш, янги технологияларни татбиқ этиш ўта муҳим. Бу борада олимларимиз ноқулай об-ҳавога чидамли, мўл ҳосил берадиган узум навларини яратишларига ишонамиз, – деди Дархан Сатибалди.

Семинарда “ДАНА” моделли хўжалиги муассиси, ҚР Миллий аграр фанлар академияси академиги Бердияр Қалимбетов Сайрам туманида таҳлилдан ўтган узум навлари экилгани, улар яхши ўсаётганини айтди. У махсус технология ва машиналар мажмуаси билан таништирди. Бу ерда 3 гектарда узумзор ташкил қилинган. Унда етиштирилган маҳсулот экспорт қилинмоқда. Илғор технологиялардан фойдаланиш натижасида гектаридан 15 тонна ҳосил олиш кўзланган. 

Вилоят ҳокими Сайрам туманига хизмат сафарида “Манкент” оромгоҳида бўлиб, сув тежовчи ускуналардан фойдаланиш натижаси билан танишди. Оромгоҳ ўз маблағига ёмғирлатиб суғориш технологиясини харид қилиб, бедазорни суғормоқда. 

Натижада сув 50 фоизгача тежалмоқда, унумдорлик эса 200 центнерга етказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-08, 02:32 1230
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.