26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Вилоятимизда аҳоли мурожаатлари босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди навбатдаги шахсий қабулини ўтказиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Сайёр қабулда вилоят раҳбарига фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар тегишли тартибда муҳокама этилиб, уларга доир тушунчалар берилди.

Қабулга келган барча фуқароларга ўз муаммоларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Эркин шаклда ўтказилган қабулда фуқароларнинг аксарияти шахсий масалалар билан мурожаат қилишди. Бошпана масаласини кўтарганлар, ижтимоий ёрдам сўраганлар ҳам бўлди. Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, ички йўллар ва кўприк таъмирлаш масаласида қилинган мурожаатлар ўрганилиб, тегишли масъулларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олиниши алоҳида таъкидланди.

Сайёр қабулда ҳуқуқ-тартибот идоралари, тегишли идоралар раҳбарлари, масъул мутахассислар муаммони мақбул ҳал этишда иштирок этди.

Аҳоли муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига egov.kz портали, ягона электрон маълумотлар базаси орқали киритилиб, ҳокимга ёзма равишда мурожаат қилинганлиги юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг шахсий қабулига ёзилиш Туркистон вилояти ҳокими девонининг аризалар билан ишлашни назорат қилиш бўлими томонидан амалга оширилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-20, 01:45 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.