26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовда янги спорт иншооти барпо этилади

Хизмат сафари билан Кентов шаҳрига борган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев шаҳар ҳокими Жандўс Тасов ҳамроҳлигида қатор ижтимоий иншоотларни оралади.

Шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди бошқармага ишларнинг қай тарзда юритилаётганини назорат қилишни топширди. Бу йўналишдаги маълумотларни ўз вақтида йўллаб туриш зарурлигини таъкидлади. Шаҳар кўчаларини яёв оралаб, “Тоза Қозоғистон” дастури доирасида мутассил чора-тадбирлар ўтказиб туриш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Янги спорт иншоотидан ташқари, 1977 йилда фойдаланишга топширилган бокс мактаби ва Б. Саттарханов номидаги ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур мактаблар жорий таъмирдан ўтказилиши керак. 

Ҳоким муовини хизмат сафари давомида Ш. Қалдаяқов номидаги Маданият уйига ҳам борди. Ушбу маданият ўчоғи 1977 йилда барпо этилган махсус бинода жойлашган. Томошабинлар залидаги ўриндиқлар сони – 525та. Кичик залда эса 200 ўриндиқ мавжуд. 2013-2015 йилларда таъмирлаш ишлари олиб борилган. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Кентов шаҳар марказий масжиди олдида қурилаётган янги мадрасани ҳам кўздан кечирди. 4500 кв.м майдонда ётоқхона, ўқув биноси, спорт мажмуаси, ошхона жойлашган. Ҳомийлар ҳисобидан қурилаётган ётоқхона 120 одамга мўлжалланган. 

Ертай Кенжебекули 900 гектар майдонни эгаллаган шаҳарнинг фавқулодда хавфли ҳудудига борди ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу ҳудудда уй-жойлар, сув насос станцияси ва 10та саноат базаси мавжуд. Келажакда ушбу минтақадан иншоотларни кўчиришга оид масалалар ҚР қонунчилиги доирасида кўриб чиқилишини маълум қилди.

2024-08-22, 01:53 1080
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.