26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жорий йилда 53932 бола мактаб эшигини очади

Вилоятда 901та давлат ҳамда 3та хусусий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.  Жорий йилда биринчи синфга 53932 бола келиши кутилмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 56401ни ташкил этган эди.

Мактабларнинг барчаси янги ўқув йилига тайёр. Маҳаллий бюджет ҳисобидан минтақамиздаги 836 таълим муассасасини жорий таъмирдан ўтказиш ре­жа­­лаштирилган эди. Бугунги кунгача ишларнинг 84,4 фоизи бажарилди. Оқлаш, бўяш ишлари 25 август­гача тўлиқ якунланади.

Шунингдек, 19та мактабда тўкис таъмирлаш ишла­рини олиб бориш учун маҳаллий бюджетдан 1,9 млрд. тенге ажратилди. Ҳозирги кунда мазкур таълим  мас­канларининг иккитаси фойдаланишга берилди. Қолгани янги ўқув йили арафасида топширилади.

Вилоятда 68та таълим иншоотининг қурилиши олиб борилмоқда. Уларнинг иккитаси – Сариоғоч ҳам­да Тўлебий туманларидаги мактабларда режалаш­тирилган ишлар ниҳоясига етди.  21та мактабни йил охиригача битказиш кўзда тутилган. 45таси келгуси йилга қолдирилди. Қайд этилган иншоотлар тўлиқ фойдаланишга берилганда, минтақамиздаги 3та ава­­­­­­раия ҳолатидаги ҳамда 2та уч сменали мактаб маса­ласи тўлиқ ҳал этилади.

Жорий йилда 4,9 ҳамда 10-синф ўқувчилари янги­ланган таълим дастурига мувофиқ тайёрланган янги дарсликлар билан таъминланади. Уларни харид қилиш ҳамда етказиб беришга бюджетдан 5,9 млрд. тенге ажратилди. Шу кунгача буюртма берилган дарс­ликларнинг 80 фоизи етказилди.

Минтақамизда мактаби йўқ 62 аҳоли манзили бор. Унда яшайдиган 4453 ўқувчини 160та автобус ташийди. Вилоятдаги мактабларнинг 82 фоизида, яъни 746та мактабда ўқувчиларга иссиқ овқат бе­рилади.

Ҳозирги кунда элимизда “Мактабга йўл” акцияси доирасида ижтимоий кам таъминланган ҳамда кўп болали оилалардан чиққан болаларни мактабга тайёрлаш тадбирлари авж олган. Бу хайрия акцияси сентябрь ойининг охиригача давом этади. Вилоятда бугунги кунгача ана шу тоифадаги 9151 болага 72 млн. тенге миқ­до­рида моддий ёрдам кўрсатилди.

Кўп болали оиладан чиққан мактаб битирув­­­чила­рига Миллий жамғармадан ажратилган қўшимча 5 минг таълим грантининг 1345таси минтақамизга тегишли. Педагогика мутахассисликларига – 469, ўсим­­ликшунослик соҳаси мутахассисларига – 110, ту­­ризм со­ҳасига – 70, озиқ-овқат маҳсулотларини иш­лаб чи­қариш соҳасига – 50, ветеринария – 50, ахборот тех­нологиялари соҳасига 43та ўрин берилди. Балиқ­чи­лик, чорвачилик, умумий тиббиёт, сув захи­ралари ҳамда сувдан фойдаланиш ихтисослик­­ла­рининг ҳар бирига 40та ўқув гранти кўзда ту­тилган.

Бундан ташқари, вилоятдаги 66та коллежда 73 их­тисослик бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 1425та мактабгача таълим муассасасида 150685 бола тар­бия­ланмоқда. 3-6 ёш оралиғидаги болаларни  боғча би­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лан таъминлаш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этади.

Ардақ САДИҚОВА, вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, 2019-08-22, 05:07 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.