26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аср мутафаккири – Хожа Аҳмад Яссавий

Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУда ўтган илмий-амалий анжуман шундай номланди. Халқаро тадбир буюк мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий таваллудининг 930 йиллигига бағишланди.

Анжуманни дорилфунун ректори Жанар Темирбекова очди.

– Муқаддас Туркистон шаҳрига хуш келибсиз! Тасаввуф таълимоти тарихига назар солар экансиз, авлиёларга энг бой диёр Туркистон эканлигига тан берасиз. Аҳмад Яссавий – туркий халқлар орасида янги бир тасаввуфий тариқат яратган ва тасаввуф шеъриятга асос солган машҳур мутасаввиф ижодкордир. Демакки, бу улуғ тупроқ, оламшумул аллома, машҳур мутасаввуфларнинг буюк ва муборак тупроғидир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф таълимоти тарихида тутган ўрни ғоятда улкан, таъсир доираси жуда кенг эди. Тадбирдан кўзланган мақсад – Хожа Аҳмад Яссавий таълимотини, унинг маънавий меросини бутун туркий оламга танитишдир. Улуғ аллома Яссавий бобомиз туркий оламда ислом дини ва туркий тамаддуннинг шаклланишида ҳам нақадар муҳим аҳамиятга эга бўлганини зиёлилар унутмаган. Тузумлар, мафкуралар ўзгарган бўлса-да, Яссавий қолдирган бебаҳо мерос саккиз асрдан кейин ҳам ўз қадрини йўқотгани йўқ. Мустақиллик тонгида ташкил этилган университетимиз халқаро мақомга эга бўлиб, Яссавий номини олди. Шу пайтдан эътиборан Туркистонда тўпланган барча зиёлилар вакиллари унинг таълимотини тарғиб қилиш, тегишли даражага, юксакларга кўтариш вазифасини зиммаларига олдилар. Бугун анжуманимизга мамлакатимизнинг 13 вилоятидан 140 нафар ўқитувчи ташриф буюришди. Шунингдек, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистондан Яссавий таълимоти ва ҳаётини ўрганувчи таниқли олимлар ҳам келган, – деди у ва мактаб ўқув дастурига “Яссавийшунослик” фанини киритиш, ёш авлодни Яссавий таълимоти билан таништириш ва улуғлаш ҳақидаги фикрларини билдирди.

Учрашувда Туркистон шаҳар ҳокими ўринбосари Мекенхан Қирқбаев шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбековнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган махсус табригини етказди.

Тадбир давомида Қозоғистонда фан ходимлари кунига бағишланган фан ойлиги расман очилди. Анжуман Эрон Ислом Республикаси Табриз университети доценти Ҳусайн Хўшбатенийнинг тақдимоти билан давом этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий университети олими Нодирхон Ҳасанов ва Қирғизистондан Юсуф Боласоғуний университети илмий ходими Тилек Тўқтосуновлар ҳам маъруза қилишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-02, 01:29 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.