26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Доимий обуначимиз Рўзимат Камолов таклифи билан Туркистон шаҳридаги Амир Темур номли мактаб янги биносининг очилишида иштирок этдик. Мактаб 300 ўринли, уч қаватли ўқув биносида спортзал ва ошхоналари мавжуд.  

Ушбу янги таълим даргоҳи биносининг зарурлигини мутасадди ташкилотлар олдида асослаб берган собиқ директор Рўзибой Юсупов, ота-оналар қўмитаси раиси Олимжон Исетов, фаол обуначи Олимжон Абдиев, вилоят ва шаҳар маслаҳатининг  собиқ депутатлари Рахим Танирбергенов, Умбет Жусипбаев, Таскул Маҳмудова, жамоат ташкилоти раҳбари Жонтемир Алимов, ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов каби инсонларнинг ушбу эзгу ишда ҳиссалари салмоқли.                                  

“Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририяти шаҳар, вилоят миқёсидаги анжуманларда ушбу масалани такрор-такрор кўтариб, пировардида ижобий ҳал этилди.      

“Ақнур строй” МЧБ бинони замонавий тарзда сифатли барпо этди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Мекенхан Қирқбаев, вилоят ва шаҳар таълим бўлимлари раҳбарлари Ғалимжан Жумашев, Ўразкул Қўлдасовалар билан рамзий тасмани қирқиб, устозу меҳмонларни ичкарига чорлади. 

Ўтган асрнинг 90-йилларида ушбу даргоҳга раҳбарлик чоғида мактабга Амир Темур номи берилишига камарбаста бўлган директор Азимжон Ҳожимуродовнинг руҳи шод бўлсин.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-02-13, 21:04 1007
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.