26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрам муборак!

Ҳурматли Туркистон вилояти аҳли!
Барчангизни 30 август – Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни байрами  билан чин қалбдан табриклайман!
Қозоқ – қадимдан сўзга сабрли, тартибга бўйсинган, баракали меҳнатни, мустаҳкам бирликни юксак баҳолаган халқ. Қадим Ғун, Сак даврларидан буён Буюк Дашт қонунига мос ҳаёт кечирган боболаримиз бепоён юртимизни ҳимоя қилиб, авлодларга мерос қолдирган. Дала қонуни “Қасымханның қасқа жолы”, “Есімханның ескі жолы” ва Аз-Таукенинг “Жеті жарғысына” уланиб, мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Қозоғистон Республикаси Конституцияси билан давом этади.
1995 йил 30 августда халқаро референдумда амалдаги Қомусимиз қабул қилиниб, 5 сентябрда кучга кирди. Жамиятнинг барча соҳаларида қонуний-ҳуқуқий муносабатлар таъминланиб, инсоний қадриятлар ва демократик қонунлар билан тўлдирилган Конституциямиз 9 боб ва 98 моддадан иборат. Дунёнинг илғор мамлакатлари қонунларидан кам бўлмаган Конституциямиз қонун чиқарувчи, ижрочи ҳамда суд устуворлигини аниқлаб, амалда жорий қилди. Давлат амалдор шахслардан бошлаб, барча фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини аниқлаб, эркинликлари ва вазифаларини белгилаб берди.
Элбоши, ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев элимизнинг асосий ва муҳим ҳужжати тўғрисида “Эркинлигимизнинг яққол исботи бўлган Конституция – мустақилликнинг беқиёс совғасидир! Қомусимиз – қозоқ давлатининг тараққиётига, узлуксиз ўсишига кафолат берадиган барча қонунларимизнинг асоси. Бош Қомусимиз – бу ҳар бир қозоғистонликнинг фаровонлигини ошириш кафолати”, деб айтган эди.
Давлат раҳбари Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “Қозоғистон Конституциясида қозоқ халқининг кўп асрлик бой тажрибаси ва донолиги, жаҳон ҳуқуқий тафаккурининг энг яхши тажрибалари билан бирлаштирилган”, деган фикри орқали Қомусимиз моҳиятини юксак баҳолайди.
Дарҳақиқат, замон талаби ва демократик қадриятларга жавоб берадиган, ҳар бир фуқаронинг ўсиб-улғайишини кўзда тутган Конституциямиз туфайли элимизнинг пойдевори мустаҳкамланиб, дунё ҳамжамиятидан ўз ўрнини топди!
Жорий йил Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 30 йил тўлади. Ушбу улкан  байрам арафасида элимиз буюк довонларни забт этиб, ёқимли хушхабарлар, муваффақиятлар билан кутиб олмоқда. Есилнинг бўйида пойтахтимиз қад ростлаб, Турон заминида Туркистонимиз бўй кўтарди. Бунинг барчаси эл бирлиги ва сидқидил меҳнати, ушбу эзгуликларга йўл очган Бош Қомусимиз туфайли эришилган ютуқлардир.
Барчангизни байрам билан табриклаб, соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик тилайман. Ҳар бир ташаббусларингиз хайрли, ишларингиз баракали, эркинлигимиз мангу бўлсин!

Ў. ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2021-08-28, 04:24 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.