26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий суперкомпьютер марказини ишга тушириш маросимида иштирок этди

Бугунги кунда илм-фан, таълим, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида рақамли технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган бир пайтда, Қозоғистон ўз илмий-техникавий салоҳиятини яна бир поғона юқорига олиб чиқди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев рақамли тараққиёт соҳасидаги навбатдаги улкан қадам – Alemcloud Миллий суперкомпьютер марказини ишга тушириш маросимида шахсан иштирок этди. Ушбу марказдаги янги суперкомпьютер NVIDIA H200 график процессорлари асосида яратилган бўлиб, бугунги кунда Марказий Осиё минтақасидаги энг илғор ҳисобланади. 

Суперкомпьютер тизими Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда халқаро ҳамкорлар томонидан ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Унинг FP8 форматидаги ҳисоб-китоб қобилияти юқори самарадорликни таъминлаб, кенг кўламли илмий ва технологиявий вазифаларни ҳал қилиш имконини беради.

Давлат раҳбари ўз сўзида мазкур ташаббуснинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, суперкомпьютерни ишга тушириш мамлакатнинг стратегик соҳаларини рақамлаштириш, сунъий идрок, маълумотлар таҳлили ва инновацион лойиҳаларни ривожлантиришда муҳим қадам эканини таъкидлади. 

Суперкомпьютернинг ҳисоблаш қуввати нейрон тармоқ ечимларини яратадиган лойиҳаларда ва университетлар, илмий марказлар, шунингдек, давлат муассасалари ҳамда хусусий компаниялар томонидан фойдаланилиши мумкин.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-07-12, 02:56 36
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.