26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беш мингдан зиёд бошпана берилади

Туркистон шаҳрида йил охиригача 5 мингдан зиёд оила бошпанали бўлади. Маъмурий-тадбиркорлик марказида 7,9 ва 12 қаватли умумий майдони 350 минг кв.м.га тенг  82та уй-жой қурилиши давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. 800га яқин квартира ипотека орқали ва навбатда турган оилаларга тақсимлаб берилмоқда. 12 қаватли 10та уй сентябрь, октябрь ойларида фойдаланишга топширилади.
Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик девон мажлисида минтақа раҳбарига уй-жой масаласига оид ахборот берилди.
Туркистон шаҳри ҳокими Н. Турашбеков барпо этилаётган кўп қаватли уйлар ҳақида маълумот берди. Вилоят марказидаги 2 мингдан зиёд квартирали 12 қаватли 29та уй сентябрь-ноябрь ойларида давлат комиссиясига топширилади. Қурилишларда мингдан зиёд ишчи тер тўкмоқда. Шаҳарда умумий сони 48та уй хусусий сармоядорлар ҳисобидан қад ростлади. 12 қаватли 6та уй йил охиригача фойдаланишга топширилади. Етти қаватли 15та уйнинг қурилиши жадал юритилмоқда. Шунингдек, 9 қаватли 5та уй қурилиши янги йил бошида тўлиқ ниҳоясига етади.
Минтақа раҳбари вилоят марказида қад ростлаётган 20дан зиёд янги иншоотга оид сўнгги маълумотлар билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилишларни ўз вақтида якунлашни топширди.

2021-09-02, 04:39 192
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.