26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим учрашув ўтди

Шимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги Журналистлар ва блогерлар клубининг мажлиси ўтди. 

Қозоғистон Республикаси Сенати депутатлари, шаҳар ички сиёсат ва ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари иштирок этган йиғилишда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXXIV сессиясида Давлат раҳбари белгилаган топшириқлар ижроси, ахборот майдонидаги масъулият ва касбий одоб-ахлоқ масалалари муҳокама қилинди. 

Шаҳар ҚХА қошидаги Журналистлар ва блогерлар клуби раиси Абдез Иманқулов очиб, олиб борган мажлисда сенатор, Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги Журналистлар ва блогерлар клуби раиси Алишер Сотволдиев, сенатор Ғалиасқар Сарибаев, шаҳар ички сиёсат ва ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари Айгерим Жумағулова, “Шымкент ақпарат орталығы” МЧБ директорининг маслаҳатчиси Бахтияр Тайжан, “Muzbalaq.kz” сайти бош муҳаррири Базаркул Қалбир, “Оңтүстік Қазақстан” газетаси бош муҳаррири Абай Балажан мавзуга оид фикрлари билан ўртоқлашдилар. 

Маърузачилар томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқдаги давлат этносиёсати доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида ёзиб, эълон қилишда учрайдиган камчиликлар, ютуқлар, этнослараро муносабатлар соҳасида терминлардан ўринли фойдаланиш, журналистларнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг маошини ошириш юзасидан фикрлар билдирилди. 

Мажлисда ОАВ вакиллари ва блогерлар, шаҳар этномаданият бирлашмалари етакчилари, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон тадқиқот университетининг “Журналистика ва қозоқ тили” кафедраси талабалари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Шимкент шаҳар ҚХА қошидаги Журналистлар ва блогерлар клуби 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Унинг асосий мақсади – умуммиллий бирликни мустаҳкамлаш, этнослараро ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик ва маънавий-маданий ҳамжиҳатликни ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2025-05-22, 02:26 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.