26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин талаблари юмшатилди

Туркистон вилоятида эпидемиологик вазият барқарор. Минтақада карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. Сўнгги икки ҳафтада коронавирусга чалиниш  ҳолатлари 16,3 фоизга, пневмония билан касалланиш кўрсаткичи эса 47,5 фоизга пасайди. Буни вилоят бош санитар шифокори Нурбек Нишанов маълум қилди.
– 27 сентябрдан кучга кирган қарорга кўра, “хавфсиз” мақомига эга ходимлар ва меҳмонлар 50 фоиз сиғимликдан ошмаган ҳолда 100 нафар келувчидан ортмай, оилавий тантаналар ва тўйлар ўтказишга, анжуман ва форумлар уюштиришга рухсат берилди. “Ashyq” лойиҳасида иштирок этмайдиган иншоотларда юқорида қайд этилган тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Бундан ташқари, авваллари дам олиш кунлари юриши ман этилган жамоат транспортлари шанба, якшанба кунлари ҳам хизмат кўрсатади, – деди Нурбек Садиқбекули.
Янги қарорда сиғимлилиги 70 фоиздан ошмайдиган кўргазма ўтказиш мумкин дейилган. Очиқ ҳавода 1000 одамдан оширмаган ҳолда марафон, спорт тадбирлари эса сиғими 80 фоиздан оширилмаган ҳолда ўтказилиши зарур.
Вилоят бош шифокорининг ўринбосари Алтин Мейрамбекқизининг айтишича, вилоятимизга коронавирусга қарши вакцинанинг 908630 дона биринчи компоненти, 813470 дона иккинчи компоненти етказилган. Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 95 фоизи биринчи компонентини, 76,8 фоизи эса иккинчи компонентини олган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-10-05, 03:58 933
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.