26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қутқарувчилик – шарафли касб

Инсон ҳаётини сақлаб қолиш юксак масъулиятли вазифа. Айни дамда табиий офат ҳолатида инсонга ёрдам қўлини чўзиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган иш. Шу боис ҳамюртларимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз жонини хатарга тикиб хизмат кўрсатаётган қутқарувчиларларнинг фаолияти билан танишиш мақсадида Туркистон вилоят маслаҳатининг раиси Н. Абишов бошлаган вилоят маслаҳатлари депутатлари, вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментига борди. 

– Халқ ноиблари Сулеймен Аристанов, Қалийма Жантўреева, Бекарис Шўйбеков замонавий техникалар билан жиҳозланган муассасанинг янги иморатини оралаб, унинг фаолияти билан танишишди. Депутатларга даставвал, 39-сонли ихтисослаштирилган ёнғин ўчириш бўлимининг олдида махсус автомашиналар ва офат ҳолатида қутқариш воситалари таништирилди.

Сўнг департамент девонининг бошқарма, бўлим бошлиқлари билан махсус учрашув ўтди.

Вилоятда жами 40та ўт ўчириш депоси мавжуд. Муассасага қўшимча яна 31та ўт ўчириш депоси жоиз.

Айни дамда Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти тузилмавий бўлимларида 1632 ходим фаолият юритмоқда.

 Шу билан бирга, 203та ўт ўчириш техникаси мавжуд.

Жорий йилнинг 3 ойида вилоятимизда 141та фавқулодда ҳолат юз берган. Жабрланганлар сони 34 кишини ташкил этса, ҳалок бўлганлар 8 нафар. Моддий зарар 261 420 минг тенгени ташкил этади. “112” тезкор хизмати фуқаролардан 56 959та ва “101” рақами орқали 27 909та қўнғироқ қабул қилган.

2023 йили лизинг дастурига кўра, маҳаллий бюджетдан умумий қиймати 2 млрд. 569 млн. 837 минг тенгега 25та бирлик ўт ўчириш техникаси харид қилинган. 

Қутқарувчилар билан ўтган йиғинда вилоят ФВД бошлиғи Асқар Даулетбайули депутатларга жорий йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар хусусида баёнот берди. Муассаса ишларининг натижасига тўхталди.

– Бугунги кунда кимёвий хавфли иншоотларга яқин ҳудудда яшайдиган аҳолининг 83,3 фоизи етарли воситалари жамғармаси мавжуд.

Ҳисобот даврида иш-ҳаракатларни ўргатиш мақсадида турли босқичда 8556та ўқув машғулотлари ўтказилди, – деди у.

Вилоятда 48124та иншоот ёнғин хавфсизлиги соҳасининг назоратида. Баҳорги сув тошқинининг олдини олиш мақсадида сув хўжалиги муассасалари билан биргаликда, гидротехник иншоотларнинг ҳолати кузатилмоқда.

– Сув омборларидаги инсон ўлимининг асосий сабаби – қоидаларга риоя қилмаслик, тақиқланган жойларда сувга тушиш, болаларни қаровсиз қолдириш ва маст ҳолда чўмилиш. Шу боис ҳам тушунтириш ишларини фаол юритиш жоиз, – деди Нурали Алмаханули. 

Чўмилиш мавсуми яқин, ёнғин хавфсизлиги ҳам кун тартибида. Уларнинг олдини олиш ОАВ вакиллари билан тиғиз алоқа ўрнатиб, огоҳлантириш чораларини юритиш жоиз. 

Таъкидлаш жоизки, ФВД мутахассислари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини текширади, аҳоли билан суҳбатлашади, уй-жойни ёнғинга қарши ускуналашдаги камчиликларни аниқлайди.

Учрашув чоғида департамент раҳбари муассасанинг фаолиятига билдирган қизиқиши учун депутатларга миннатдорчилик билдирди.

Туркистон вилоят маслаҳати, 2024-04-22, 20:52 253
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.