26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кичик қишлоқнинг салоҳияти улкан

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Кентов шаҳри Ашисай қишлоғи. аҳолиси ва жамоатчилик фаоллари билан учрашиб, қишлоқни ободонлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Қишлоқда болалар боғчаси, иккита мактаб, маданият уйи, кутубхона, иккита спорт майдончаси, почта бўлими мавжуд. Вилоят раҳбари маданият уйига бориб, унинг фаолияти билан танишди. Д. Сатибалди аҳолининг таклифларини тинглади. Улар газ таъминоти, йўл қурилиши, сайёҳликни ривожлантириш масалаларини кўтардилар. Ашисайликлар маданият уйини таъмирлашни илтимос қилди. Шунингдек, болалар оромгоҳи очиш, дам олиш масканларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сўнг ҳоким “Ашисай” врачлик пункти ва “Сауле” болалар боғчаси ва саноат корхоналарининг фаолияти билан танишди.

Ашисай қишлоғида бугунги кунда 2 мингга яқин одам истиқомат қилади. Қишлоқда жами 15,12 чақирим автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, унинг 11,7 чақирими асфальтланган. Қишлоқда 336та уй-жой бинолари, 13та давлат муассасаси, беш нафар тадбиркор фаолият юритмоқда. Қишлоқ электр энергияси ва ичимли сув билан таъминланган. 

Ҳокимнинг тавсисига кўра, Ашисай конлари имкониятларини ўрганиш юзасидан мутасадди вазирликка мурожаат йўлланадиган бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-24, 22:43 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.